Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

"MIDAS GROUP" САМАРҚАНД ҲАҚИДА ФИЛЬМ СУРАТГА ОЛМОҚДА

"MIDAS GROUP" САМАРҚАНД ҲАҚИДА ФИЛЬМ СУРАТГА ОЛМОҚДА

Покистоннинг “MIDAS Group” компанияси оммавий ахборот воситалари вакилларидан иборат делегация Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди.

Меҳмонларни вилоят ҳокимининг ўринбосари Б.Нуруллаев ҳамда вилоят оммавий ахборот воситалари вакиллари кутиб олди.

Мазкур компания Покистоннинг коммуникация, реклама ва ахборот хизматларининг энг йирик тармоғи ҳисобланади. Улар ташрифининг асосий мақсади вилоятимиздаги мавжуд қадамжо ва тарихий обидалар ҳақида фильм яратиш. Бу орқали эса покистонлик сайёҳлар сонини ошириш, вилоятимизнинг эркин иқтисодий зоналарига инвестиция киритиш ва ҳамкорликда ишлаб чиқаришни кенг йўлга қўйиш, энг муҳими, товар айирбошлашни юқори даражага олиб чиқишдан иборат.

- Самарқандга ташрифдан мақсад дўстона ҳамкорликда ишлаш ва истиқболли режаларни амалга оширишдан иборат, - дейди "MIDAS Group" компанияси раҳбари Ашфақ Аҳмад Гондал. - Биз Тошкент, Бухоро ва Хоразмда ҳам бўлдик, аммо Самарқанднинг маҳобатли ва жозибали обидалари бизда ўзгача таассурот қолдирди. Урф-одат ва анъаналари, айниқса, нонларининг таъми таҳсинга лойиқ.

Самарқанднинг тарихий ва маданий обидаларини суратга олиш ишлари давом этмоқда.

Олим Соннибоев.


Киритилган вақти: 14/09/2018 17:48.   Кўрилганлиги: 1108
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/midas-group-samarqand-haqida-film-suratga-olmoqda

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 11

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.