Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

МИБ пахта тозалаш заводидан 1 миллиард сўмдан ортиқ солиқ қарздорлигини ундириб берди

МИБ пахта тозалаш заводидан 1 миллиард сўмдан ортиқ солиқ қарздорлигини ундириб берди

Пайариқ туманлараро иқтисодий судининг қарздор “Янгиқўрғон пахта тозалаш заводи” АЖдан ундирувчи Оқдарё туман Давлат солиқ инспекцияси фойдасига 1 млрд 377 млн 460 минг сўм солиқ қарзини 

ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Оқдарё туман бўлими ижро иш юритувига келиб тушган.

Шу куннинг ўзида ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарор нусхалари томонларга юборилган. Ижро ҳаракатлари давомида қарздор “Янгиқўрғон пахта тозалаш заводи” АЖнинг банк ҳисоб-рақамларининг чиқим қисмига банд солинган.
Қарздор “Янгиқўрғон пахта тозалаш заводи” АЖга тегишли бўлган мол-мулкларни аниқлаш мақсадида мутасадди идораларга сўров хатлари юборилган.
Шунингдек, қарздорга тегишли бўлган, жамият ҳудудида жойлашган 10 дона компьютер ва бошқа мол-мулклар хатланиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 233-моддаси тушунтирилган ҳолда қарздор “Янгиқўрғон пахта тозалаш заводи” АЖнинг вакилига топширилган.
Мазкур ижро ҳужжати юзасидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор “Янгиқўрғон пахта тозалаш заводи” АЖдан ундирувчи Оқдарё туман Давлат солиқ инспекцияси фойдасига 1 млрд 377 млн 460 минг сўм солиқ қарздорлиги ундириб берилди.


Охирги ўзгариш: 01/08/2019 18:15.   Кўрилганлиги: 328
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/mib-paxta-tozalash-zavodidan-1-milliard-somdan-ortiq-soliq-qarzdorligini-undirib-berdi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 8

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.