
Самарқанд вилоят прокуратурасида вилоят божхона бошқармаси билан ҳамкорликда тижорат банклари, солиқ идоралари ходимлари ҳамда тадбиркорлар иштирокида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 октябрдаги “Мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларга чиқариш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳиятига бағишланган тадбир ўтказилди.
Қарорга кўра, юридик шахслар экспорт қилувчилари мева-сабзавот маҳсулотларини дастлабки тўловсиз, аккредитив очмасдан, банк кафолатини расмийлаштирмасдан ҳамда экспорт шартномасини сиёсий ва тижорат хавфларидан суғурта полисисиз экспорт қилишлари мумкин.
- Экспортдан тушумларни ўз вақтида таъминламаган ташкилотлар ноҳалол экспортёрлар реестрига киритилади ва кейинчалик уларга нисбатан экспорт қилишда тўловларни олдиндан тўлиқ тўлаш талаблари қўлланилади, - дейди вилоят божхона бошқармаси бўлим бош инспектори Ш.Раҳматов. - Тадбиркорлик субъектлари улгуржи савдо қилиш лицензиясига эга бўлмасдан мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш ҳуқуқига ҳам эга. Бунда якка тартибдаги тадбиркорлар мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилишдан тушган тушумдан ягона солиқ тўлови тўлашлари керак бўлади.
Ғайрат САТТОРОВ,
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси матбуот хизмати раҳбари.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 14
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.