Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Мен ҳарбий бўламан

Мен ҳарбий бўламан

Самарқанд шаҳридаги “Ёшлар маркази”да шу шиор остида расмлар танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

“Ватанпарварлик ойлиги” доирасида вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ҳамда Марказий ҳарбий округ томонидан ташкил этилган тадбирда 50 дан ортиқ ёшлар маҳоратларини синовдан ўтказди.

Ўқувчи-ёшлар “Менинг армиям – менинг фахрим”, “Мен ҳам ҳарбий бўламан” ва “Соҳибқирон Амир Темур портрети” йўналишлари бўйича куч синашди.

Ҳакамлар ҳайъати хулосасига кўра, пайариқлик Азиза Эшонова ҳамда Самарқанд шаҳрида яшовчи Дониёр Болтаев ва Санжар Исматов биринчи ўринни қўлга киритиб танловнинг республика босқичига йўлланма олди.

Манба: zarnews.uz


Киритилган вақти: 07/01/2019 22:38.   Кўрилганлиги: 1186
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/men-harbiy-bolaman

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 6

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.