Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Меҳрибонлик уйида

Меҳрибонлик уйида

Самарқанд гарнизони ҳарбий қисм хизматчилари Самарқанд шаҳридаги 1-сон меҳрибонлик уйига ташриф буюрди.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 25 йиллиги муносабати билан 20 декабрдан 20 январгача ўтказилаётган ватанпарварлик ойлиги доирасида ташкил этилган учрашув болажонларда катта таассурот қолдирди.

– Бундай учрашувлар ёш авлоднинг ватанпарварлик руҳида камол топишига хизмат қилади, – дейди подполковник К.Тошпўлатов. – Ўзимиз ҳам болаликда ҳарбийларни кўрсак, уларга ҳавас билан қарардик, Ватан ҳимоячиси бўлишни орзу қилардик. Бугун болажонлар нигоҳида ана шундай ҳавасни кўриб, уларнинг ҳаяжонини ҳис қилиб турибман.

Тадбир якунида ҳарбий хизматчилар томонидан тарбияланувчиларга совғалар улашилди.

Ўз мухбиримиз


Киритилган вақти: 11/01/2017 15:30.   Кўрилганлиги: 1189
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/mehribonlik-uyida

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 8

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.