Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

МЕҲР-МУРУВВАТДАН БАРЧА БАҲРАМАНД БЎЛМОҚДА

МЕҲР-МУРУВВАТДАН БАРЧА БАҲРАМАНД БЎЛМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1 июндаги “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан жойларда кенг кўламли маънавий-маърифий, меҳр-мурувват тадбирлари ўтказилмоқда.

Самарқанд вилоятида ҳам бу борада “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, “Нуроний” жамғармаси ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида муборак Рамазон ойининг мазмун-моҳиятида мужассам бўлган инсонийлик, маънавий поклик, шукроналик фазилатларини, муқаддас динимиз арконларини эъзозлаш, бугунги тинч ва осуда ҳаётимизнинг қадрига етиш, одамларни ўзаро яхшилик қилишга, аҳил ва ҳамжиҳат бўлиб яшашга даъват этишга қаратилган кенг кўламли савобли амаллар ва тарғибот ишлари ташкил этилмоқда.

– Халқимизга хос меҳр-мурувватлилик, бағрикенглик, муҳтожларга ёрдам бериш, ободлик ва саранжом-саришталик каби юксак инсоний фазилатлар ушбу муборак ойда яна ҳам яққол намоён бўлмоқда, – дейди Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вилоятдаги вакили ўринбосари Зайниддин Эшонқулов. – Барча маҳаллалар, корхона ва ташкилотларда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламига моддий-маънавий ёрдам кўрсатилмоқда.

Ногирон ва беморлар, кексалар ҳолидан хабар олинаяпти. Маҳалла гузарлари, қутлуғ қадамжо ва зиёратгоҳлар обод этилмоқда. Мурувватли кишилар ва диний идора томонидан Имом Бухорий мажмуаси атрофидаги маҳаллаларда 40 дан ортиқ оилага озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Имом Бухорий Халқаро маркази тингловчилари учун ифторлик дастурхони ёзилди. Мурувват ва саховат уйларида истиқомат қилаётган беморлар, ногирон ва кексалар ҳолидан хабар олиш, уларга совға-салом улашиш ниятидаги юртдошларимиз сафи ҳам тобора кенгайиб бормоқда.

Муқаддас китобларда яхшиликни, хайр-саховатни, аввало, ўзингиздан, оилангиздан, яқинларингиздан бошланг, деб марҳамат қилинади. Бу ҳар бир инсон эзгу ишларни биринчи навбатда ўз оиласидан бошлаши, ота-онаси, ака-ука, опа-сингилларини йўқлаши зарурлигини англатади. Жойларда ўтказилаётган маънавий-маърифий суҳбатларда, ифторлик дастурхонларида, кечки ибодатлар чоғида бунга алоҳида эътибор қаратилиб, оиладаги маънавий муҳит, фарзандларнинг ота-она олдидаги бурчи ва ўз навбатида, ота-онанинг ўғил-қизларига ғамхўрлиги, юртимиздаги тинчликнинг қадр-қиммати, ҳудуд ободлиги ҳақида сўз юритилмоқда.

Вилоятдаги олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари, Имом Бухорий халқаро маркази ходимлари ва диний идоралар вакиллари, нуронийлардан иборат тарғибот гуруҳлари томонидан жойларда кенг аҳоли қатлами иштирокида “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” деган бош ғоя асосида “Кеча ким эдигу бугун ким бўлдик?”, “Ўзбекистон – бағрикенг диёр”, “Тинчлик – энг азиз неъмат” каби мавзуларда  суҳбатлар,  учрашувлар ўтказилмоқда.

Ғ. Ҳасанов


Киритилган вақти: 10/06/2016 21:58.   Кўрилганлиги: 451
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/mehr-muruvvatdan-barcha-bahramand-bolmoqda

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 15

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг