Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

МЕҲНАТГА “КОНВЕРТ УСУЛИ”ДА ҲАҚ ТЎЛАШДАН ВОЗ КЕЧИШ ВАҚТИ КЕЛДИ

МЕҲНАТГА “КОНВЕРТ УСУЛИ”ДА ҲАҚ ТЎЛАШДАН ВОЗ КЕЧИШ ВАҚТИ КЕЛДИ

Бугунги кунда аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, оилавий даромад манбаини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Иқтисодий ислоҳотлар жараёнида эса кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, хусусан, уларга қулай шароитларнинг яратилиши, имтиёзларнинг берилиши муҳим омил бўлмоқда.

Дарҳақиқат, 2019 йил 1 январдан бошлаб солиқ тизимида янги босқич бошланди.

Солиқ қонунчилигидаги ислоҳотлар солиқ юки даражасини камайтириш, солиқ қонунчилигини соддалаштириш, янада қулай инвестиция муҳитини яратиш ҳамда солиқлар ва тўловларни оптималлаштиришга хизмат қилмоқда.

Солиқ юки даражасини камайтириш мақсадида 2019 йилдан юридик шахсларнинг фойда солиғи ставкаси 14 фоиздан 12 фоизга, мол-мулк солиғи ставкаси 5 фоиздан 2 фоизга, ягона солиқ тўлови ставкаси 5 фоиздан 4 фоизга ва ягона ижтимоий тўлов ставкаси 15 фоиздан 12 фоизга туширилди.

Жисмоний шахсларнинг иш ҳақидан олинадиган 8 фоизли суғурта бадали бекор қилинди ҳамда 4 поғонали ставкаларда ундириб келинган ва максимал ставкаси 22,5 фоиз бўлган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бир хил 12 фоизга туширилди.

Аммо хусусий бизнес вакиллари учун яратилаётган кенг имкониятларга қарамай, ишчи кучини жалб қилишда оғзаки келишувга асосланиш, яъни меҳнатга “конверт усулида ҳақ тўлаш тартибида фаолият кўрсатиши, меҳнат шартномаси тузмасдан ишчи кучидан фойдаланиш, меҳнат қонунчилигига зид равишда фаолият олиб бораётган ишчи ёки ходимнинг орттирган даромадларидан солиқ тушумини тўламаслик каби хуфиёна ҳолатлар ҳам учраб турибди.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 82-моддасида ишга қабул қилишни расмийлаштириш тартиби белгиланган бўлиб, ишга қабул қилиш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилиши, буйруқ чиқариш учун ходим билан тузилган меҳнат шартномаси асос эканлиги қайд этилган. 

Шунингдек, мазкур модда билан ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахс томонидан ёки унинг ижозати билан ходимга ҳақиқатда ишлашга рухсат этилган бўлса, ишга қабул қилиш тегишли равишда расмийлаштирилган ёки расмийлаштирилмаганлигидан қатъий назар, иш бошланган кундан эътиборан меҳнат шартномаси тузилган деб ҳисобланиши белгиланган.

Зеро, қонуний меҳнат даромад ва хотиржамлик асосидир.


Киритилган вақти: 22/08/2019 12:19.   Кўрилганлиги: 121
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/mehnatga-konvert-usulida-haq-tolashdan-voz-kechish-vaqti-keldi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 13

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг