
Самарқанд шаҳридаги «Samarkand euro asia textile» корхонасида шаҳар ҳокимлиги, прокуратураси ва ички ишлар бўлими шаҳар бандликка кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда «Бўш иш ўринлари» ярмаркаси ташкил этилди.
Ишсиз аҳоли бандлигини, хусусан, коллеж битирувчиларини иш билан таъминлаш мақсадида ташкил этилган тадбирда шаҳардаги 112 та корхона ва ташкилот 1210 та бўш ҳамда 1190 та квота иш ўринлари билан иштирок этди. Ярмаркада иштирок этган 84 нафар ишсизга йўлланма берилди. Уларнинг 38 нафарини хотин-қизлар ташкил этди. 312 нафар коллеж битирувчиларига шу ернинг ўзида ота-она, корхона, коллеж раҳбарлари ҳамда шаҳар ҳокимлиги вакиллари иштирокида тўрт томонлама шартномалар имзоланди.
- Маълумотим ўрта иш излаб ушбу ярмаркага келган эдим, - дейди Самарқанд шаҳрида яшовчи Жўрабек Тиркашев. –«Samarkand Apparel» МЧЖ хорижий корхонасидан ўзимга керакли ишни топдим. Ойлиги ҳам ёмон эмас, ишга қараб 500 минг сўмдан 1500000 сўмгача олишим мумкин экан.
Тадбирда коллеж битирувчилари таклиф этилаётган иш ўринлари, корхоналар фаолияти билан яқиндан танишдилар. 63 нафар фуқарога меҳнат қонунчилиги бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Дилмурод ТЎХТАЕВ.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 4
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.