
Самарқандда Халқаро меҳнат ташкилоти, вилоят ҳокимлиги, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши ва бошқа ташкилотлар кўмагида болалар ва мажбурий меҳнатнинг олдини олишда амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлиги юзасидан семинар-тренинг бўлиб ўтди. Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси вазифасини бажарувчи А.Қодиров ташкилот томонидан ўтган йилларда мажбурий меҳнатнинг олдини олиш юзасидан олиб борилган ишлар, мамлакатимизда бу борада яратилган ҳуқуқий асос ҳақда сўз юритди.
Халқаро Меҳнат ташкилоти эксперти Жанна Кастаки иштирокчилар билан мавзу юзасидан машғулот ўтказиб, болалар меҳнати ҳамда мажбурий меҳнат юзасидан халқаро тажрибалар ҳамда мамлакатимизда бу борада эришилган натижалар, ҳали амалга оширилиши лозим бўлган ишлар хусусида фикрлашилди.
- Ўзбекистонда шу пайтга қадар Халқаро меҳнат ташкилотининг 14 та асосий, муҳим конвенциялари ратификация қилинган, - дейди Ж.Кастаки. – Мазкур конвенциялар ижроси доимий равишда маҳаллий бошқарув идоралари томонидан назорат қилинади ва ҳисобот берилади. Айтиш керакки, Ўзбекистон тез ривожланаётган давлатлар сирасига кирган ҳолда бу ерда муносиб меҳнат шароитлари бўйича яхши натижаларга эришилмоқда. Шунингдек, мамлакатда давлат бюджети маблағларининг 40 фоизи ижтимоий соҳага йўналтирилган бир пайтда болалар меҳнатининг олдини олиш янада самарали натижа бераётир.
Анжуманда вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Ғафурова иштирок этди.
Гулруҳ МЎМИНОВА.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 6
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.