
Самарқандда “Меҳнат ҳуқуқлари ҳимоясини холис ёритиш ва ахборотни ўз вақтида тақдим этиш механизмлари” мавзуида минтақавий семинар-тренинг бўлиб ўтди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси, Халқаро меҳнат ташкилотининг учинчи томон мониторинги лойиҳаси ҳамкорлигида ташкил этилган семинарда Самарқанд, Жиззах, Сурхондарё вилоятларидаги оммавий ахборот воситалари, бандлик бошқармалари, касаба уюшмалари вакиллари иштирок этди.
Семинар давомида иштирокчиларга тренерлар томонидан халқаро меҳнат нормалари, ахборотни тўғри талқин этиш, аудиторияни ҳисобга олган ҳолда ислоҳотларни тарғиб қилишда матбуотнинг ўрни каби мавзуларда маълумотлар берилди, мавзулар интерактив шаклда тушунтирилди.
- Жорий йилда Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди, - дейди Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси бош мутахассиси Л.Турикова. – Унда касаба уюшмаларига ҳам аниқ вазифалар белгиланган.
Хусусан, жамоа шартномаси ва меҳнат тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этилиши, мажбурий меҳнатдан фойдаланишнинг олдини олиш борасида ташкилотлардаги касаба уюшмалари бошланғич бўғинларининг жавобгарлик чораларини кучайтириш, мажбурий меҳнат ҳолатлари аниқланган тақдирда улар тўғрисида прокуратура органларига ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига ва унинг ҳудудий бўлинмаларига маълум қилиш зарурлиги қайд этилган.
Анжуман давомида мажбурий меҳнат, меҳнат ҳуқуқлари ҳимояси мавзуидаги чиқишларни ОАВда янада кўпайтириш, ахборот холислигини таъминлашда давлат ташкилотлари ахборот хизматларининг фаоллигини ошириш юзасидан мавжуд муаммо ва ечимлар муҳокама этилди.
Семинар-тренингда вилоят ҳокимининг ўринбосари Р.Қобилов иштирок этди.
Гулруҳ Мўминова.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 5
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.