
Вилоят ҳокимлигида бир гуруҳ нуронийларга Президентимиз томонидан таъсис этилган “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони тантанали топширилди.
Вилоят ҳокими, Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими васийлик кенгаши раиси Туробжон Жўраев, жамғарманинг вилоят бўлими раҳбари Ҳасан Нормуродов ва бошқалар Президентимиз томонидан фахрийларга кўрсатилаётган ғамхўрлик, улар тажрибасидан ижтимоий-иқтисодий барқарорлик, аҳоли фаровонлиги ва тинчлигини сақлашда кенг фойдаланиш ҳақида сўз юритди.
Таъкидланишича, вилоятдаги барча нуронийларнинг пенсиялари нақд пул асосида ўз вақтида уйига етказиб берилмоқда. Барча туман, шаҳар марказларида замонавий қулайликка эга “Нуронийлар маскани” қурилиб, фойдаланишга топширилди. Яқин кунларда жамғарманинг жойлардаги бўлимларига 16 та “Дамас” русумли хизмат автомобиллари топширилади. Бўлимларда иш ҳақи белгилаш асносида раис ўринбосари, котибият мудири, тиббиёт ходими, ҳайдовчи, қоровул ва фаррош штатлари ҳам жорий этилади.
Тадбирда юртимиз иқтисодиёти, ишлаб чиқариш, илм-фан, маданият, таълим, соғлиқни сақлаш, юриспруденция ҳамда бошқа соҳаларда кўп йиллар ҳалол ва самарали меҳнат қилган нафақа ёшидаги юртдошларимиз, ҳаётини оилалар мустаҳкамлигини сақлаш, фарзандларимизни жамият олдида масъулият, миллий ҳамда умуминсоний қадриятларга, катталарга ва ёш авлод вакилларига ҳурмат, она Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш ишларига бағишлаган, жамиятимизда ҳурмат қозонган вилоятимизнинг 67 нафар кекса авлод вакилларига I, II, III даражали “Меҳнат фахрийси” нишонлари тантанали равишда топширилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 7
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.