
Самарқанд шаҳридаги Концерт залида 2018 йил ёзги соғломлаштириш мавсумида фаол иштирок этган корхона, ташкилот ва муассасалар ходимларини тақдирлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Вилоят ҳокимининг ўринбосари Р.Қобилов, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши масъул ходими Э.Раҳмонова жорий йилги мавсум жараёни ҳақида ўз фикрларини билдирди. Энг яхши оромгоҳларнинг илғор иш тажрибаларини оммалаштириш зарурлиги таъкидланди.
Тадбирда мавсумнинг фаол иштирокчилари “Энг намунали стационар оромгоҳ”, “Энг моҳир тўгарак раҳбари”, “Энг ғамхўр ҳомий”, “Энг масъулиятли ташкилотчи” ва “Энг яхши ҳамкор” каби 17 номинация бўйича ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
- Бу йилги мавсумда 360 нафар болани қабул қилдик, - дейди “Энг намунали стационар оромгоҳ” номинацияси ғолиби, Самарқанд туманидаги “Учқун” оромгоҳи раҳбари Акбар Олимов. - Бугунги эътибор келгусида янада масъулият билан ишлашга, соҳага янги ғояларни татбиқ этишга ундайди.
Баҳриддин Хонкелдиев.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 7
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.