Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Mатбуот aнжумани

Mатбуот aнжумани

Вилоят Матбуот уйида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими, вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, халқ таълими ҳамда мактабгача таълим бошқармалари раҳбарлари иштирокида брифинг ўтказилди.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши раиси ўринбосари М.Бобоёров, вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиғи А.Насимов, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Р.Йўлдошев, мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Н.Саъдинова Президентимизнинг парламентга Мурожаатномасида қайд этилган устувор ғоя ва вазифаларга тўхталдилар.

- Йилнинг биринчи ярмида вилоятимиздаги маҳаллаларнинг ҳар бирида камида бештадан янги иш ўринлари яратиш, маҳаллани фаол тадбиркорлик масканига айлантириш бўйича амалий ишлар бажарилади, - дейди М.Бобоёров. – Давлат ва жамият бошқарувида жамоатчилик назоратини ўрнатишнинг таъсирчан ва амалий механизмларини жорий этишга алоҳида эътибор қаратилади. Маҳаллаларда, таълим муассасаларида “Маслакдош, елкадош, рақобатдош”, “Маҳалла куни”, “Очиқ ҳисобот дарслари”, “Китоб тақдимотлари”, “Малака” каби лойиҳалар амалга оширилади.

Тадбирда соҳа раҳбарларининг жорий йилдаги режалари, таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича истиқболдаги лойиҳалар, давлат дастурларига оид маълумотлари тингланди.

Таъкидланишича, 2018 йил Инвестиция дастури бўйича жами 45 та умумтаълим мактабининг бино ва иншоотлари реконструкция қилинади ва мукаммал таъмирланади.

Мактабгача таълим бўйича 57 та муассасада таъмирлаш ишлари амалга оширилади. Шаҳар ҳудудида 150-200 ўринли, туман маҳаллаларида 25-50 ўринли боғчалар фаолиятини йўлга қўйиш бўйича лойиҳалар тайёрланмоқда.

Самарқанд ва Тойлоқ олимпия захиралари, Самарқанд педагогика ва хизмат кўрсатиш коллежлари, Самарқанд қишлоқ хўжалик ҳамда чет тиллар институти академик лицейларида капитал реконструкция ишлари амалга оширилади.

 

Абдуғофур Шерхолов.

 


Охирги ўзгариш: 11/01/2018 20:10.   Кўрилганлиги: 947
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/matbuot-anjymani

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 15

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.