Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

МАТБУОТ АНЖУМАНИ

МАТБУОТ АНЖУМАНИ

Аҳолига жамоат транспорти хизмати кўрсатиш сифатини ошириш борасида амалга оширилаётган ишларга бағишлаб матбуот анжумани ўтказилди.

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги вилоят бўлими шўъба мудири Анвар Ражабовнинг айтишича, ҳозирда Самарқанд вилоятида 156 та йўловчи ташувчи автокорхона ва 386 та йўналиш мавжуд. 203 йўналишда 961 та автобус йўловчиларга хизмат кўрсатмоқда. 2016 йилда яна 100 та автобус сотиб олиниши режалаштирилган.

Вилоят ҳокимининг шу йил 20 апрелдаги “Самарқанд шаҳрида йўловчи ташувчи жамоат транспорти – автобуслардан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори асосида шаҳарнинг аҳоли гавжум 11 ҳудудида йўлкира ҳақи тўлови учун терминал орқали жетонлар сотуви йўлга қўйилди.  Йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини назорат қилиш ва яхшилаш мақсадида агентлик томонидан ҳар ойда маънавият соатлари ўтказиб келинмоқда.

Анжуманда соҳада ҳамон дуч келинаётган муаммолар – ҳайдовчиларнинг кийиниш маданияти, жадвалда кўрсатилган вақтга амал қилмаслиги, йўловчилар билан қўпол муомалада бўлиши, кондукторлик вазифасига жамоат транспортида ишлаш кўникмаси ва лаёқатига эга шахсларнинг ишлаши лозимлиги каби масалалар муҳокама этилди.


Киритилган вақти: 02/08/2016 18:19.   Кўрилганлиги: 392
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/matbuot-anjumani_2016-08-02

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 15

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг