
Вилоятда экологик туризмни ривожлантириш истиқболлари ва бу борада оммавий ахборот воситалари билан олиб борилаётган ҳамкорлик масалаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унда “Ўзбектуризм” миллий компанияси вилоят минтақавий бўлими бошлиғи Илҳом Сувонов мавзу юзасидан маълумот берди.
Таъкидландики, бугунги кунда туризм дунёда энг йирик даромад келтирувчи учта соҳадан бирига айланган бўлса, экотуризм унинг асосини ташкил этади. Ушбу тармоқни вилоятимизда ҳам ривожлантиришнинг кенг имкониятлари бор. Шу мақсадда комплекс чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилган.
Дастурга кўра, Ургут ва Самарқанд туманларидаги Омонқўтон, Қоратепа, Кенагас, Ғўс, Чорчинор, Тахтиқорача довони ҳудудларида экотуристик хизмат кўрсатиш мажмуалари, Миронқул қишлоғи атрофида экотуризм йўналишини ўз ичига олган сайёҳлик мажмуаси барпо этилади.
Шунингдек, Нуробод туманидаги Ҳазрати Довуд зиёратгоҳи, “Нурбулоқ” санаторийси, Жомбой туманидаги “Зарафшон” қўриқхонасига ҳам сайёҳлар оқимини уюштириш борасида бир қатор таклифлар ишлаб чиқилди. Вилоятнинг экотуристик сайёҳлик имкониятини хорижда намойиш этувчи туркум лавҳалар ва кўрсатувлар тайёрланиб, сайёҳлар ташрифини янада кўпайтириш чоралари кўрилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 10
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.