Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

МАТБУОТ АНЖУМАНИ

МАТБУОТ АНЖУМАНИ

Вилоят давлат солиқ бошқармасида солиқ соҳасидаги 2015 йилги ўзгаришлар, хўжалик юритувчи субъектлар ва солиқ тўловчилар учун яратилаётган интерактив хизмат мавзусига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Анжуманда вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Ҳотамбек Шакиров солиқ тизими борасида қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар хусусида маълумот берди.

Таъкидландики, солиқ ва бюджет сиёсатининг 2015 йилга мўлжалланган асосий йўналишларидан келиб чиқадиган талаблар ва вазифалар асосида Солиқ кодексининг 46 та моддасига зарурий ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Мисол учун, ушбу кодекснинг 79, 81, 271-моддаларига киритилган қўшимчаларга асосан эндиликда кўчмас мулкни объектлар бўйича ҳисобга қўйиш, мол-мулк солиғи ҳисоб-китобини топшириш ва уни тўлаш ушбу кўчмас мулк жойлашган жойда амалга оширилади. Бу эса маҳаллий бюджетлар даромадининг янада кўпайишига хизмат қилади.

Хусусан, қонунчиликдаги ўзгаришларга кўра, микрофирма, кичик корхона ва фермер хўжаликлари учун ягона ижтимоий тўлов ставкаси 25 фоиздан 15 фоизга туширилди. Кичик тадбиркорлик субъектлари тоифасига кирувчи қурилиш ташкилотлари учун ягона солиқ тўлови ставкаси 6 фоиздан 5 фоизга камайтирилди.

– Жорий йилнинг 1 январидан бошлаб республика бўйича барча тадбиркорлик субъектлари фаолиятлари ҳақидаги ҳисоботларни тўлиқ электрон тарзда топширишлари йўлга қўйилди, – дейди бошқарма бўлим бошлиғи Зариф Аминов. –  Бундан ташқари, www.soliq.uz сайтида солиқ тўловчилар учун интерактив хизматлар йўлга қўйилди. Бу орқали бюджет ва бюджетдан ташқари фондлар билан ҳисоб-китоблар ҳақида маълумот олиш, солиқ декларацияларини шакллантириш каби хизматлардан фойдаланиш мумкин.

Тадбирда журналистларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб қайтарилди.


Киритилган вақти: 20/03/2015 09:40.   Кўрилганлиги: 577
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/matbuot-anjumani-soliq

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 6

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг