Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

МАТБУОТ АНЖУМАНИ

МАТБУОТ АНЖУМАНИ

“Регистон-плаза” меҳмонхонасида “Шарқ тароналари” Х халқаро мусиқа фестивали доирасида навбатдаги матбуот анжумани ўтказилди. 

Тадбирда Самарқанд шаҳар ҳокими А.Шукуров, фестиваль ҳакамлар ҳайъати аъзолари – ўзбекистонлик Отаназар Матёқубов, япониялик Гениче Цуги ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан ташкил этилган “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивали бугунги глобаллашув даврида дунё мамлакатлари ўртасидаги дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш, турли миллат ва элатлар мусиқа санъатини асраб-авайлаш ва кенг тарғиб этишга хизмат қилаётганини таъкидладилар. Шунинг учун ҳам фестиваль нуфузи ортиб, бугунги кунда унда дунёнинг барча қитъаларидан санъаткор ва мусиқашунос олимлар қатнашмоқда.

Меҳмонларнинг ҳар бир куни мазмунли ва таассуротларга бой ўтиши учун Самарқанд шаҳри ва вилоят бўйлаб саёҳат, таълим муассасалари ва маданий-тарихий обидалар билан танишув, миллий ҳунармандчилик ва мусиқа асбоблари кўргазмалари, жойларда аҳоли билан ижодий учрашувлар ўтказилмоқда.

Фестиваль жараёнини ёритишда 200 нафардан ортиқ маҳаллий ва 40 га яқин хорижлик журналистлар фаол иштирок этмоқда.

Матбуот анжуманида, шунингдек, “Шарқ халқлари мусиқа маданиятининг муштараклиги” мавзуида ўтказиладиган илмий-назарий конференция ҳақида ҳам маълумот берилди.

Шунингдек, анжуман доирасидаги тадбирларда хориждан ташриф буюрган меҳмонлар, санъаткорлар юртдошларимиз билан мулоқотда бўлишмоқда. Санъатсевар халқимиз эса уларга мустақиллик йилларида эришган ютуқларимиз, ҳар соҳада ривожланаётганимизни, Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган ислоҳотлар, осойишта ва фаровон ҳаёт кечираётганимизни ғурур билан ҳикоя қилиб беришмоқда. 


Охирги ўзгариш: 28/08/2015 08:21.   Кўрилганлиги: 428
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/matbuot-anjumani-sharq-taronalari-2015-08-27

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 1

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг