
Анжуманда сўзга чиққан кўргазма ташкилотчиси «Конгресс сервис» масъулияти чекланган жамияти раҳбари Б. Ирматов, кўргазма менежери А. Маҳмудова, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Ж. Ўроқов оммавий ахборот воситалари ходимларига «Ўзбекистон инфратузилмаси 2017» халқаро кўргазмасининг аҳамияти, мақсад ва вазифалари, мамлакатимиз иқтисодиётини барқарор ривожлантиришдаги ўрни ҳақида гапиришди.
— Самарқанд айни пайтда мамлакатимизнинг саноат, хусусий тадбиркорлик жадал ривожланаётган ҳудудларидан бири ҳисобланади, — дейди кўргазма менежери Азиза Маҳмудова. — Вилоятда қурилиш, фармацевтика, кимё саноати, мева-сабзавотларни қайта ишлаш, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги, машинасозлик ва сайёҳлик тармоқлари юқори суръатларда ривожланмоқда. Айни жараёнда ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш, замонавий ишлаб чиқариш технологияларини амалиётга жорий этиш долзарб вазифалардан саналади. Шу мақсадда ташкил этилаётган кўргазмада қирққа яқин хорижий компания тиббиёт, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати, қурилиш ва тикувчилик соҳасидаги энг замонавий асбоб-ускуналар, мини технологиялари билан иштирок этади. Бу маҳаллий ишбилармонлар, тадбиркорлар учун яна бир қулайликдир.
Таъкидлаш жоизки, кўргазмада вилоятимиз тадбиркорлари билан бирга Навоий эркин иқтисодий зонаси ва Жиззах махсус саноат зонаси тадбиркорлари ҳам иштирок этади.
Кўргазма тўғридан тўғри буюртмалар ва етказиб беришлар бўйича иштирокчиларнинг маҳаллий ҳокимият, йирик давлат корхоналари, акциядорлик компаниялари вакиллари билан яккама-якка музокаралари учун кенг имкониятлар яратади.
Матбуот анжумани давомида ОАВ ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларига мутасаддилардан атрофлича жавоб олишди.
Алишер ИСРОИЛОВ
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 9
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.