Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

МАТБУОТ АНЖУМАНИ

МАТБУОТ АНЖУМАНИ

Вилоят стандартлаштириш ва метрология бошқармаси ҳамда Самарқанд синов ва сертификатлаштириш маркази иштирокида “Сифат ойлиги” доирасида матбуот анжумани ўтказилди. 

Мамлакатимизда экспорт қилувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш ва маҳсулот ишлаб чиқаришни рағбатлантириш мақсадида имтиёз ва афзалликларнинг комплекс тизими яратилган. 2016 йилда Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 19 октябрдаги “2020 йилгача бўлган даврда Сифат миллий инфратузилмасини ривожлантириш дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори асосида 60 та корхонада сифат менежментини жорий этиш ва бошқариш бўйича босқичма-босқич  ишлар амалга оширилмоқда.

Айнан сифат менежментини йўлга қўйиш бугуннинг халқаро бозорга чиқишда ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Шу сабабдан вилоят ҳокимлиги тасдиқлаган жадвал асосида 2020 йилга қадар 315 та корхона ва ташкилотда сифат менежментини жорий этиш режалаштирилган. 

Тадбирда журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Юқори сифатли маҳсулотлари билан халқаро мукофотларни қўлга киритган корхоналар вакиллари ўз тажрибалари билан ўртоқлашди.

Бир қатор корхона ва ташкилотлар “Сифат ойлиги”да фаол иштирок этганлиги муносабати билан“Энг ташаббускор тадбиркор”, “Энг фаол ишбилармон”, “Энг фаол экспортёр” номинациялари бўйича рағбатлантирилди. 


Киритилган вақти: 02/08/2016 18:17.   Кўрилганлиги: 395
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/matbuot-anjumani-2016-08-02

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 5

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг