
Умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг фан олимпиадалари, билимлар беллашуви ва бошқа кўрик-танловлардаги иштироки ҳамда 9-синф битирувчиларини академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига қамраб олишга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.
Вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи А.Умаров мавзу юзасидан маълумот берди.
Таъкидландики, билимлар беллашуви ўқувчилар орасидан иқтидорли ёшларни топиш ва рағбатлантиришга йўналтирилганлиги билан аҳамиятли бўлмоқда. Жорий йилда ҳам беллашувнинг республика босқичида иштирок этган 28 нафар самарқандлик ўқувчидан тўққиз нафари юқори ўринларни эгаллади.
Ўқувчиларнинг халқаро фан олимпиадалари, кўрик-танловлар ва спорт мусобақаларидаги ютуқлари ҳам салмоқли бўлаётир. Ёш спортчилар Жаҳон ва Осиё чемпионатлари, халқаро турнирларда 60 та олтин, 41 та кумуш ва 31 та бронза медалга сазовор бўлди.
2015-2016 ўқув йилида 9-синф битирувчиларига касб танлашида кўмаклашиш ва танлаган касби ҳақида тўлиқ маълумот олишлари учун вилоятдаги академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида “Мутахассислик – сенинг келажагинг” мавзуида кўргазмали тадбирлар ўтказилди.
Бундан ташқари, йил давомида “Қиз боланинг касби – унинг бахти”, “Илм ол, ҳунар ўрган, Ватанинг кутар сени”, “Касб-ҳунар – қизлар иқболи” каби мавзуларда давра суҳбатлари ташкил қилинди.
Анжуманда вилоятда таълим сифати ва самарадорлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар эътироф этилди. Бундай ёшларни маҳаллаларнинг ўзида, жамоат тадбирларида рағбатлантириш, ибрат сифатида кўрсатиш лозимлиги айтилди.
Шунингдек, халқ таълими бошқармаси ва оммавий ахборот воситалари ходимлари ўртасида ҳамкорликни кучайтириш борасида таклифлар билдирилди.
Исомиддин Пўлатов
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 11
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.