МАТБУОТ АНЖУМАНИ

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги вилоят ҳудудий бошқармаси масъул ходимлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

Бошқарма вакили В.Мухторов ахборот коммуникация технологияларининг давлат бошқарувидаги роли, соҳада сўнгги йилларда қабул қилинган ҳуқуқий ҳужжатлар ва вилоятда амалга оширилган ишлар тўғрисида ахборот берди.

Давлат бошқарувида ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилиш тараққиётни белгилашда муҳим аҳамият касб этади. Шу сабабли ҳам бугунги кунда ахборот технологиялари, хусусан, “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

– 2015 йилнинг 9 декабрида Ўзбекистон Республикасининг “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги Қонуни эълон қилинди, – дейди В.Мухторов. – Ушбу қонун жорий йилнинг июнь ойидан бошлаб кучга кирди. Бу эса жамиятимизда идоралараро, идоралар ва фуқаролар, тадбиркорлар ўртасидаги электрон муносабатларнинг ривожланиши, фуқаро манфаатларининг мустаҳкам ҳимояланиши, интернет тармоғида таълим-тарбиявий, фойдали контентнинг яратилиши, ахборотлаштириш соҳасида катта ўзгаришларнинг кенг қамровли янги босқичини бошлаб берди.

Вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтида ҳокимлик томонидан кўрсатилиши лозим бўлган 12 та хизматнинг барчаси ҳамда қўшимча равишда яна 12 та хизмат интерактив тарзда кўрсатилмоқда. 

Анвар Мустафоқулов


Киритилган вақти: 09/07/2016 18:44.   Кўрилганлиги: 390

 

Сўровнома


Сайтга баҳо беринг

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 10

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг