Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

МАТБУОТ АНЖУМАНИ

МАТБУОТ АНЖУМАНИ

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги оммавий ахборот воситалари ходимларини шаҳарда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан таништириш мақсадида пресс-тур ташкил этди.

Самарқанд шаҳар ҳокими Акбар Шукуров Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги байрами арафасида шаҳардаги 25 кўчада қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани, йил охиригача эса 33 та кўча таъмирланишини айтди. Бу ишлар учун бюджетдан 8,5 миллиард сўм маблағ ажратилган.

Қурилиш ишларида миллий архитектура деталларидан фойдаланиш, шунингдек, аҳолига янада қулайлик яратиш масалаларига алоҳида эътибор берилаётгани таъкидланди.

Журналистлар Рудакий кўчаси мисолида шаҳардаги бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишди. Шаҳардаги марказий йўллардан бири бўлган ушбу кўча янги кўриниш олмоқда. Умумий узунлиги 4,8 километрни ташкил этган кўчанинг кенглиги 40 метр бўлиши кўзда тутилган. Йўл ҳаракати икки томонлама бўлиб, жами олти қаторда автомобиллар ҳаракатланади.

– Илгари кўчанинг 2500 квадрат метр қисми майсазор бўлган бўлса, эндиликда 16 000 квадрат метрни ташкил этади, – дейди Самарқанд шаҳар ҳокимининг ўринбосари Ўткир Абдуллаев. – Манзарали дарахтлар сони 120 тадан 1200 тага етказилади.


Шунингдек, кўчада замонавий бекат ва автомобиль сақлаш жойлари, 12 та кўп қаватли тураржой биноси, иккита тиббий диагностика маркази, иккита автосалон ҳамда учта фаввора қурилмоқда.

Кўчада олдин 14 та савдо ва маиший хизмат шохобчаси фаолият кўрсатган бўлса, улар сафига яна 60 та шундай шохобча қўшилиши режалаштирилган. 

Пресс-тур давомида журналистлар Самарқанд шаҳридаги Орзу Маҳмудов, Фирдавсий, Лутфий, Буюк Ипак йўли кўчаларидаги бунёдкорлик ишларига ҳам гувоҳ бўлдилар.

Анвар Мустафоқулов


Охирги ўзгариш: 30/06/2016 19:40.   Кўрилганлиги: 545
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/matbuot-anjumani-2016-06-30

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 15

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг