Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

МАТБУОТ АНЖУМАНИ

МАТБУОТ АНЖУМАНИ

Вилоят Матбуот уйида “Божхона органларида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, яратилаётган қулайликлар ҳамда қабул қилинаётган меъёрий ҳужжатларнинг моҳияти” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Вилоят божхона бошқармаси масъул ходимлари тадбиркорлар ва оммавий ахборот воситалари вакилларига тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳамда янги таҳрирдаги Божхона кодекси хусусида маълумот берди.

– Жорий йилнинг 21 апрелидан кучга кирган янги таҳрирдаги Божхона кодекси тадбиркорларга бир қанча қулайликлар яратди, – дейди вилоят божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари Баҳодир Қутлимуродов. – Шунингдек, янги таҳрирдаги кодекс божхона ишининг ягона қонунчилик базасини халқаро стандартларга мос равишда шакллантириш, божхона маъмурчилигининг барча босқичларида ҳуқуқий нормалар бир хилда қўлланилишини таъминлаш, тадбиркорларнинг ташқи иқтисодий фаолиятини тартибга солишга қаратилган.

Анжуманда таъкидланганидек, Божхона кодексига киритилган ўзгартиришлар ташқи савдони ривожлантириш ва ташқи савдо операцияларини амалга оширишда божхона назорати самарадорлигини таъминлаш, мамлакатимиз ҳудудида товар айланмасини тартибга солишда муҳим аҳамият касб этади.

Матбуот анжумани якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олди.

Ғолиб Абдусаломов


Киритилган вақти: 27/05/2016 18:53.   Кўрилганлиги: 1094
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/matbuot-anjumani-2016-05-27

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 15

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.