МАТБУОТ АНЖУМАНИ

Вилоят ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги қўриқлаш бошқармасида корхона-ташкилотлар ва халқ хўжалиги объектлари ҳамда фуқаролар хонадонларини ишончли қўриқлашга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

– Айни вақтда бошқармамиз ва унинг жойлардаги бўлимлари томонидан ўта муҳим, тоифаланган, давлат ва иқтисодиёт объектлари, корхона-ташкилотлар, банк муассасалари, савдо мажмуалари ҳамда фуқаролар хонадонларининг хавфсизлиги таъминланмоқда, – дейди қўриқлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Д.Эгамбердиев. – Шунингдек, соҳавий хизмат ходимлари билан ҳамкорликда 2013-2015 йиллар давомида қўриқланаётган объектлар, Самарқанд шаҳридаги асосий чорраҳалар ва 817 та таълим муассасасига видеокузатув воситалари ўрнатилди. Натижада жиноятларнинг олдини олиш ва аниқлаш ўтган йилларга нисбатан яхшиланди.

Тадбирда таъкидланганидек, ўтган йиллар давомида қўриқлаш хизмати янада такомиллашиб, замонавий технологиялар билан таъминланди, моддий-техник базаси яхшиланди.

Шу билан бирга, хизмат хоналари тўлиқ таъмирланиб, замонавий жиҳозланди. Ходимларнинг хизмат фаолияти учун барча шароитлар яратилди. 


Киритилган вақти: 19/05/2016 18:53.   Кўрилганлиги: 293

 

Сўровнома


Сайтга баҳо беринг

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 1

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг