Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

МАТБУОТ АНЖУМАНИ

МАТБУОТ АНЖУМАНИ

Вилоят Матбуот уйида май-июнь ойларида бўлиб ўтадиган фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. 

Тадбирда вилоят кўмаклашувчи комиссияси раиси О.Ахтамов, комиссия раиси ўринбосари Ш.Йўлдошев бўлажак сайловнинг аҳамияти ва уни ўтказиш олдидан кўмаклашувчи комиссия томонидан олиб борилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот беришди.

– Ушбу сайловда ошкоралик ва қонунийликни таъминлаш муҳим аҳамият касб этади, – дейди О.Ахтамов. – Бу борада кўмаклашувчи комиссия томонидан ишчи гуруҳлар билан ҳамкорликда қатор чора-тадбирлар амалга оширилиб, ҳудудларда ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Шу билан бирга, аҳолини сайлов қонунчилиги билан яқиндан таништириш мақсадида шаҳар ва туманларда семинар-йиғилишлар ташкил этилмоқда.

Жорий сайловда вилоят бўйича 1245 нафар фуқаролар йиғини раиси ва уларнинг 9 мингдан ортиқ маслаҳатчисини сайлаш кўзда тутилган. Айни вақтда барча фуқаролар йиғинларида ишчи гуруҳлари ташкил этилган. Ишчи гуруҳлари фойдаланиши учун “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Республика бошқаруви томонидан тайёрланган қонунларга шарҳ ҳамда “Фуқаролар йиғини кенгашини шакллантириш ва фаолиятини самарали ташкил этиш” бўйича китоб ва услубий қўлланмалар етказиб берилган.

Маҳалла – халқ виждони. Халқ уни бошқаришга муносиб номзодни танлайди. Сайланган номзод икки ярим йил давомида маҳаллага бош-қош бўлади. Бугунги кун оқсоқоли замонавий билимга эга, ҳуқуқий онги юксак, халқнинг аҳиллигини таъминлай оладиган, ташкилотчилик ва ташаббускор бўлмоғи лозим. Йиғилишда айнан шу жиҳатлар алоҳида таъкидланди.

Ғолиб Абдусаломов


Киритилган вақти: 14/04/2016 17:53.   Кўрилганлиги: 484
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/matbuot-anjumani-2016-04-14

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 6

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг