МАТБУОТ АНЖУМАНИ

Вилоятда чорвачиликни ривожлантириш дастури асосида уй ҳайвонлари, чорва молларини ветеринария кўригидан ўтказиш, четдан турли юқумли касалликлар кириб келишининг олдини олиш ҳамда ветеринария соҳасида амалга оширилаётган ишларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Вилоят давлат ветеринария бошқармаси бошлиғи Элмурод Тошмуродов Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги “Ветеринария тўғрисида”ги Қонуни аҳамияти, вилоятда ветеринария хизматининг аҳволи, ҳайвонларда учрайдиган хавфли юқумли касалликлар, бу борада олиб борилаётган профилактик чора-тадбирлар, жорий этилаётган янгиликлар ҳамда чорвачиликни ривожлантиришда соҳа вакиллари олдида турган вазифалар ҳақида маълумот берди.

Анжуманда қайд этилганидек, вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида ветеринария бўлимлари, лабораториялар, эпизоотияга қарши кураш отряди, ҳайвон касалликларига қарши кураш станцияси ва 434 та зооветеринария шохобчаси фаолият кўрсатмоқда.

Ветеринария хизмати ходимлари чорва ва уй ҳайвонларининг юқумли касалликларининг олдини олиш мақсадида 20 турдаги диагностик, 30 турдаги профилактик тадбирлар олиб бормоқда.

Зооветшохобча мудирларига 30 га яқин мототранспорт ва велосипедлар, қирқдан ортиқ махсус пуркагичлар берилди. Натижада чегара ҳудудларидаги барча ҳайвонларни тўлиқ кўрикдан ўтказиш ва юқумли касалликларга қарши эмлаш ишлари олиб борилмоқда. 


Киритилган вақти: 12/03/2016 17:42.   Кўрилганлиги: 429

 

Сўровнома


Сайтга баҳо беринг

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 9

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг