
Вилоят статистика бошқармасида тадбиркорлик субъектлари ва фуқароларга статистика идоралари томонидан электрон хизмат кўрсатиш борасида амалга оширилаётган ишларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Туман ва шаҳар статистика идоралари мутасаддилари, ҳокимликлар қошидаги “Бир дарча” марказлари мутахассислари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида ўтган анжуманда аҳолига статистик хизматларни ахборот-коммуникация технологиялардан фойдаланган ҳолда комплекс ҳамда сифатли хизмат кўрсатиш, жисмоний ва юридик шахсларга интерактив давлат хизматларини тақдим этиш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 13 ноябрдаги “Давлат статистика органлари тизимининг дастурий-техникавий таъминоти ва кадрларнинг профессионал малакаси даражасини оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ барча статистика идоралари замонавий компьютер техникалари, керакли жиҳозлар билан таъминланди.
Тизим ходимларининг ахборот-коммуникация технологиялар бўйича замонавий дастурий таъминот, статистик маълумотларни таҳлил қилиш, қайта ишлашга оид кўникмалари оширилди. Бунинг самарасида аҳолининг вақтини, қоғоз сарфини тежайдиган, қолаверса, тизимдан оқилона фойдаланишни таъминлайдиган интерактив хизматлар тизими жорий этилди.
Анжуманда бошқарманинг расмий веб-сайти www.samstat.uz да тадбиркорлар учун алоҳида бўлим ташкил этилгани, унда электрон кўринишда ҳисобот тақдим этиш тартиблари, ҳисоботларни тўлдириш кўрсатмалари, ҳар чоракда танланма кузатувга тушадиган тадбиркорлик субъектлари рўйхати, фирма номларини захирага қўйиш, ҳисобот шакллари ва Давлат статистика қўмитаси томонидан нашр этилаётган тўпламлар ҳақида тушунча берилди.
Долзарб мавзуга бағишланган анжуман давомида кўплаб саволларга жавоб берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 9
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.