
Иқтисодий-ижтимоий дастурларнинг ҳаётга татбиқ этилиши аҳоли фаровонлигининг юксалиши, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши ва аҳоли бандлигини таъминлашга хизмат қилади.
Матбуот уйида вилоят иқтисодиёт бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Фарҳод Мажидов иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида бу алоҳида таъкидланди.
Анжуманда 2015 йилда вилоятни иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш дастурлари ижроси ва 2016 йилда амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳалар ҳамда иқтисодиётда хусусий сектор вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, хорижий инвестицияларни кўпроқ жалб этиш ва экспорт салоҳиятини юксалтириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида атрофлича маълумот берилди.
Қайд этилишича, 2015 йил давомида вилоятни иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш дастурига мувофиқ умумий қиймати 757,9 миллиард сўмлик 1829 та лойиҳа амалга оширилган. Ушбу лойиҳаларни ишга туширишда 482,7 миллиард сўм тадбиркорларнинг ўз маблағи, 205,9 миллиард сўм тижорат банкларининг кредитлари ва 27,7 миллион доллар миқдоридаги хорижий инвестициялар жалб этилди. Лойиҳалар ижроси натижасида 18 531 та иш ўрни яратилди.
Бу ишларни жорий йилда ҳам давом эттириб, 1875 та лойиҳани амалга ошириш ва қарийб 18 мингта янги иш ўрни яратиш белгиланган. Шунингдек, саноат маҳсулотларининг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улушини 17 фоизга етказиш, хизмат кўрсатиш ва сервис йўналишини янада ривожлантириш ва қишлоқ хўжалиги йўналишида ортда қолаётган тармоқларни ривожлантиришга қаратилган лойиҳалар амалга оширилиши таъкидланди.
Анжуманда яратилаётган лойиҳаларни тўлиқ амалга ошириш ва барқарор ишлаши учун кўрилаётган чоралар ҳақида ҳам маълумот берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 10
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.