Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

МАТБУОТ АНЖУМАНИ

МАТБУОТ АНЖУМАНИ

Вилоят Матбуот уйида фермер хўжаликларини оптималлаштириш, кўп тармоқли фермер хўжаликларига айлантириш ва янги иш ўринлари яратишга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Нурқулов мавзу юзасидан ахборот берди.

Таъкидландики, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида“ги Фармонида белгиланган топшириқлар ижроси бўйича вилоятда 2016 йилда фермер хўжаликлари фаолиятини кенгайтириш ва уларни кўп тармоқли хўжаликларга айлантириш бўйича аниқ дастур ишлаб чиқилган.

Дастурга асосан 2328 та фермер хўжалиги кўп тармоқлига айлантирилиб, 2482 та янги лойиҳалар амалга оширилиши натижасида 9217 та иш ўрни яратилиши режалаштирилган. Лойиҳаларни амалга ошириш учун вилоят бўйича 181 млд. 589 млн. сўм маблағ (шундан 143 млрд. 749 млн. сўми фермер хўжаликлари ва тадбиркорлар маблағи ҳамда 37 млрд. 839 млн. сўми тижорат банклари кредитлари) сарфлаш ҳисобидан амалга оширилади.


Шунингдек, қабул қилинган дастурларга асосан 2013 йилдан 2015 йилнинг октябрига қадар вилоятда фаолият кўрсатаётган 8059 та фермер хўжалиги кўп тармоқлига айлантирилиши ҳисобидан 9266 та янги лойиҳа амалга оширилди ва натижада 30 мингта иш ўрни яратилди.

Шу жумладан, 2015 йилда 2924 та фермер хўжалиги кўп тармоқлига айлантирилди ва 10740 та иш ўрни яратилди.

Жумладан, 15 та фермер хўжалигининг 1251 гектар майдонида интенсив боғ барпо қилиниши натижасида 625 та иш ўрни яратилди. Бунинг учун 43,2 млрд. сўм (шундан 630 млн. сўм банк кредити ва 42,6 млрд. сўм фермер хўжаликлари) маблағи сарфланди.

180 та фермер хўжалигида 536 гектар майдонда токзор ташкил қилиниб, 1188 та иш ўрни яратилди. Бунинг учун фермер хўжаликлари томонидан 918 млн. сўм маблағ сарфланди.


1726 та фермер хўжалиги сабзавотчилик билан шуғулланиб, 5222 гектар майдонга сабзавот экинлари экилади. Сабзавотчилик йўналишида 5859 та иш ўрни яратилиб, бунинг учун 11,4 млрд. сўм (шундан 84 млн. сўм банк кредити ҳамда 11.3 млрд. сўм фермер хўжаликлари) маблағ сарфланди.

124 та фермер хўжалигида 2757 бош наслли қорамол ташкил қилиниб,
483 та иш ўрни яратилган. Бунинг учун 27 млрд. сўм маблағ сарфланди. Маблағнинг 11,4 млрд. сўми банк кредити, 15,6 млрд. сўми фермер хўжаликлари мулкидир.

39 та фермер хўжалигида 577 минг бош парранда олиб келиниб, 187 та иш ўрни яратилган. Шу мақсадда 18,1 млрд. сўм маблағ сарфланиб, унинг 1,4 млрд. сўми банк кредити ва 16,7 млрд. сўми фермер хўжаликларига тегишлидир.

51 та фермер хўжалигида 194 минг балиқ чавоқлари сув ҳавзаларига ташланиб боқилди ва натижада 171 та янги иш ўрни яратилди.

37 та фермер хўжалигида 1703 асалари оилалари ташкил этилиб, 85 та иш ўрни пайдо бўлди.

2015 йилда 4 та гўштни, 12 та сутни, 9 та мева-сабзавотни қайта ишлаш ҳамда 6 та нон ва нон маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳалари амалга оширилиши натижасида 324 та иш ўрни ташкил этилди.


658 та фермер хўжалиги томонидан 1176 та сервис хизмати ташкил этилиб, 1666 та иш ўрни яратилиши таъминланди. Жумладан, 57 та автомобилларга техник хизмат кўрсатиш, 168 та савдо шахобчаси, 215 та сартарошхона, 86 та тегирмон, 203 та қассобхона, 63 та этикдўз, 36 та тикувчилик цехи, 4 та спорт комплекси, 18 та музлаткич ва омборхона, 1 та биолаборатория, 1 та нонвойхона, 1 та сиқилган газ қуюш шахобчаси, 3 та умумий овқатланиш ва 8 та консалтинг маркази ташкил этилди. Шунингдек, 261 та транспорт, 34 та компьютер, 17 та пайнет хизматларини кўрсатувчи лойиҳалар амалга оширилди.


Киритилган вақти: 02/02/2016 17:33.   Кўрилганлиги: 1379
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/matbuot-anjumani-2016-02-02

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 13

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.