Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

МАТБУОТ АНЖУМАНИ

МАТБУОТ АНЖУМАНИ

Вилоят Матбуот уйида қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасида амалга оширилаётган ишларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Х.Хўжаёров мавзу юзасидан ахборот берди.    

Таъкидландики, бугунги кунда Самарқанд вилоятидаги 3110 та саноат корхонасининг 216 таси қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлашга ихтисослашган бўлиб, йиллик қуввати 501,9 минг тоннани ташкил этади.

Вилоятда етиштирилган сабзавот маҳсулотларининг 33,2 фоизи, меванинг 29,5 фоизи, узумнинг 23,3 фоизи, гўштнинг 25,7 фоизи, сутнинг 36,4 фоизи қайта ишланмоқда. Жорий йилнинг январь-октябрь ойларида 96,3 минг тонна мева-сабзавот ва узум маҳсулотлари қайта ишланиб, 45,9 минг тоннаси ёки 25,1 миллион доллари миқдоридаги маҳсулот экспортга йўналтирилди.

Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш ва тайёр маҳсулот кўринишида аҳолига етказиб бериш мақсадида вилоятда 2015-2016 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига қиймати 28,3 миллиард сўмлик 16 та қайта ишлаш корхоналари лойиҳалари киритилган. Бугунги кунда ушбу лойиҳаларнинг барчаси амалга оширилиб, бунинг натижасида 11 минг тонна қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш имкони ва 432 та янги иш ўрни яратилди.

Анжуманда қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг экспортбоп турларини кўпайтириш, парваришлаш, қайта ишлаш ҳамда сотиш билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди. Жумладан, деҳқон-фермерлар маҳсулот тайёрлашда сифатига жиддий эътибор қаратишлари зарурлиги таъкидланди. Чунки бу маҳсулотлар эртага ўзимизнинг дастурхонимизга, қолаверса, экспортга чиқарилишини унутмаслигимиз лозим. 


Киритилган вақти: 04/01/2016 18:25.   Кўрилганлиги: 466
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/matbuot-anjumani-2016-01-04

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 2

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг