Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

МАТБУОТ АНЖУМАНИ

МАТБУОТ АНЖУМАНИ

Тўй-маросимларнинг камчиқим ўтказилиши, турли байрам тадбирларини халқимиз анъана ва қадриятларига мос тарзда олиб боришда хотин-қизларнинг ўрни катта. Қолаверса, бу борада амалга оширилаётган тарғибот ишларининг қонуний асослари бор. 

Вилоят Матбуот марказида ўтказилган бу галги анжуманда шу масалаларда вилоят хотин-қизлар қўмитаси томонидан олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди. Олий Мажлис Сенати аъзоси, вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Н.Раббимова мазкур масаладаги ибратли ишлар ва муаммоларга тўхталиб ўтди.

Матбуот анжуманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тўй-ҳашам, оилавий тантана ва маросимларни ўтказишни тартибга солиш тўғрисида”ги Фармони ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгашининг “Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни тартибга солишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида депутатлар, ҳокимлар, тегишли идоралар раҳбарлари ва кенг жамоатчиликка бир қатор вазифалар юкланган бўлса-да, бугунги кунда ўтказилаётган тўй-маъракаларда дабдабабозлик ва исрофгарчиликларнинг ҳамон давом этаётгани таъкидланди.

Мазкур ҳужжатга мувофиқ, вилоят ишчи гуруҳи таркиби тасдиқланиб, вилоятдаги мавжуд тўйхона ва ресторанларга маҳалла раислари, “Нуроний” жамғармаси вакиллари, масжид имом-хатиблари, солиқ ва санитария-эпидемиология назорати марказларининг 1000 нафардан ортиқ ходимлари бириктирилган. Жойларда маҳалла маслаҳатчилари, тажрибали онахонлар, отинойилар иштирокида давра суҳбатлари олиб борилмоқда. Аммо дабдабали тўй маросимлар ҳамон давом этаяпди. Бундай дабдабалар эса оилалар ўртасида нафақат турли келишмовчиликларнинг келиб чиқиши, балки янги оилаларнинг бузилишига ҳам олиб келмоқда.

Тадбирда дабдабали тўйларни бартараф этишда Каттақўрғон шаҳри ҳамда Пастдарғом туманида олиб борилган ишлар таҳлил этилди. 


Киритилган вақти: 28/12/2015 17:58.   Кўрилганлиги: 407
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/matbuot-anjumani-2015-12-28

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 6

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг