МАТБУОТ АНЖУМАНИ

Вилоят Матбуот уйида ўтказилган матбуот анжуманида вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиғи Р.Йўлдошев тизимда амалга оширилаётган ишлар, хусусан, умумтаълим мактаблари битирувчиларини касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларга қамраб олиш, битирувчилар бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини бошлашларига кўмаклашиш ҳамда педагог-кадрлар малакасини оширишга доир масалалар ҳақида маълумот берди.

– Касб-ҳунар коллежини битирган, борингки, бирор касбни пухта ўзлаштирган ҳар бир ёш ўз йўлини осонликча топиб кетавермайди, – дейди Р.Йўлдошев. – Уларга дастлабки туртки, далда керак бўлади. Шунинг учун ҳам битирувчилар бандлигини таъминлаш бўйича белгиланган чора-тадбирлар ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратяпмиз.

Масалан, 2014-2015 ўқув йилида 158 та касб-ҳунар коллежларини 112 та касб бўйича 58086 нафар кичик мутахассислар битирган бўлса, уларнинг 51609 нафари бандлиги таъминланди. Шундан 50321 нафари ишга жойлаштирилди, 1288 нафари олий таълим муассасаларига ўқишга кирди, 1778 нафари эса тижорат банклари томонидан 22,5 миллиард сўм миқдорида кредит олиб, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйди.

Қолган битирувчиларнинг ҳам бандлигини таъминлаш мақсадида вилоят Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси, туман ва шаҳар ҳокимликлари билан мақсадли дастурлар ишлаб чиқилди.

Тадбирда умумтаълим мактаблари битирувчиларини касб-ҳунар коллежларига тўғри йўналтиришда ота-оналарнинг фаоллигини ошириш, ўқувчи-ёшларни фан олимпиадаларига тайёрлаш, тизим ва ОАВ ҳамкорлигини кучайтириш борасида таклиф-мулоҳазалар билдирилди.


Киритилган вақти: 26/12/2015 17:11.   Кўрилганлиги: 379

 

Сўровнома


Сайтга баҳо беринг

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 4

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг