Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

МАТБУОТ АНЖУМАНИ

МАТБУОТ АНЖУМАНИ

Вилоят Матбуот уйида 2015 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг асосий йўналишлари ва параметрларининг бажарилишига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. 

Вилоят меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Беҳзод Раҳматуллаев дастур доирасида бажарилган ишлар юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, Самарқанд вилоятида ўтган 11 ойда барча манбалар ҳисобидан 86232 та иш ўрни яратилган.


Касб-ҳунар коллежларини битирган 58086 нафар ёшларнинг 51137 нафарининг бандлиги таъминланди. Тижорат банклари томонидан ажратилган 32,8 миллиард сўм кредит маблағлари эвазига 2547 нафар битирувчи тадбиркорлик фаолиятига жалб этилган. Қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида 1222 нафар битирувчига салкам 10,2 миллиард сўмлик кредитлар ажратилган.


Анжуманда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурида белгиланган қишлоқ хўжалиги йўналиши, ишламаётган корхоналар фаолиятини тиклаш, якка тартибдаги тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига иш ўринлари яратишда Нуробод, Булунғур, Нарпай, Қўшработ, Жомбой туманларида ҳали амалга оширилиши керак бўлган ишлар кўплиги таъкидланди. 


Киритилган вақти: 22/12/2015 13:13.   Кўрилганлиги: 1269
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/matbuot-anjumani-2015-12-22-1

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 8

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.