Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

МАТБУОТ АНЖУМАНИ

МАТБУОТ АНЖУМАНИ

Вилоят Матбуот уйида аҳоли ва фермер хўжаликларига кўрсатилаётган суғурта турлари, хусусан, пахта, ғалла, боғ ва узумзорлар, мойли экинлар, чорвачилик, лизингга олинган техникаларни суғурта қилиш борасидаги ишларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. 

“Ўзагросуғурта” АЖ вилоят филиали бошқарувчисининг ўринбосари Анвар Болиев вилоятда суғурта тизимида олиб борилаётган ишлар, кўрсатилаётган хизматлар ҳақида маълумот берди.

Таъкидландики, филиал томонидан 100 дан ортиқ суғурта тури бўйича юридик ҳамда жисмоний шахсларга суғурта хизматлари кўрсатиш йўлга қўйилган. Соҳада олиб борилаётган изчил ислоҳотлар туфайли ўтган йилга нисбатан қишлоқ хўжалиги суғуртасида суғурта шартномалари сони 289 тага кўпайди. Бу, асосан, пахта ва ғаллачилик билан шуғулланувчи қишлоқ хўжалик корхоналари хисобига тўғри келмоқда.

“Ўзагросуғурта” АЖ томонидан экинлар ҳосилини, аҳоли мол-мулки ва соғлиғини суғурталаш, фермер хўжаликлари ва аҳоли манфаатлари кўзланган ҳолда қайта кўриб чиқилди ва суғурта тарифлари бўйича имтиёзлар берилди.

Мисол учун, экилган янги навларни суғурталашга 50 фоиз, уч йил давомида фермер хўжалигида суғурта товони аниқланмаган бўлса, кейинги йил учун суғурта тарифига 10 фоиз чегирмалар қўлланилади. Бунинг натижасида ўтган 11 ойда мутахассислар томонидан вилоят аҳолиси, қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштирувчи деҳқон ва фермер хўжаликлари ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари билан 255 минг 643 та суғурта шартномалари тузилди.

Ўктам Худойбердиев


Киритилган вақти: 16/12/2015 18:19.   Кўрилганлиги: 1384
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/matbuot-anjumani-2015-12-16

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 13

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.