Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

МАТБУОТ АНЖУМАНИ

МАТБУОТ АНЖУМАНИ

Вилоят “Матбуот уйи”да вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг “Касаба уюшмалари – меҳнаткашлар таянчи” мавзуида матбуот анжумани ташкил этилди.

Вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Маҳмуд Бобоёров касаба уюшмалари томонидан амалга оширилаётган ишлар, устувор вазифалар ижросини таъминлашга қаратилган тадбирлар тўғрисида маълумот берди.

Қайд этилганидек, жамоат ташкилоти томонидан меҳнаткашлар ва улар оиласи ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш, дам олиши, саломатлигини мустаҳкамлаш борасида тизимли ишлар амалга ошириб келинаётир. Айни чоғда вилоятда 600 мингдан ортиқ меҳнаткашлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига қўшимча равишда имтиёзлардан баҳраманд бўлмоқда. Фаолиятнинг тубдан такомиллашуви, тизимдаги ислоҳатлар боис жамоа шартномалари қамрови 98,9 фоизга етди.

Ходимлар ва улар оила аъзолари саломатлигини мустаҳкамлаш, кексаларга кўмак кўрсатиш, ички туризм йўналишидаги фаолият жонланди. Жорий йилнинг тўққиз ойи мобайнида 7292 киши Самарқанд шаҳрини, 6589 нафар меҳнаткашлар вакиллари эса Тошкент, Хоразм, Бухоро, Шаҳрисабз ва бошқа шаҳарларни томоша қилиш имконига эга бўлди.

Тадбир иштирокчилари жамоат ташкилоти фаолиятини, мақсад ва вазифаларини халқимизга етказиш борасидаги ишларнинг аҳволи юзасидан ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди. Бу йўналишдаги ишлар тарғиботини ташкил этиш, ўзаро ҳамкорликни кучайтириш мақсадида бирлашма кенгаши томонидан эълон қилинган танлов оммавий ахборот воситалари ходимларига етказилди. 


Киритилган вақти: 03/12/2015 18:09.   Кўрилганлиги: 448
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/matbuot-anjumani-2015-12-03

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 3

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг