Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

МАТБУОТ АНЖУМАНИ

МАТБУОТ АНЖУМАНИ

Вилоят Матбуот уйида қимматли қоғозлар билан боғлиқ битимлар тузиш ҳамда замонавий электрон технологиялардан фойдаланишнинг бугунги аҳволи, соҳадаги янгиликларга бағишланган анжуман бўлиб ўтди. 

Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази мутахассиси Савлат Торешов ҳамда марказнинг вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Норбой Жўлматов кун тартибидаги масала юзасидан ахборот беришди.

Ўзбекистон Республикасининг “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ қимматли қоғозларнинг уюшган савдосида қимматли қоғозларга доир битимларни тузиш ва уларни рўйхатдан ўтказиш ёзма равишда расмийлаштиришсиз, аниқроғи электрон тарзда ўтказилади. Электрон битимлар www.elsavdo.uz сайтига жойлаштирилган маълумотлар бўйича олиб борилади. Қимматли қоғозлар билан битимларни амалга ошириш ва рўйхатга олиш электрон рақамли имзони қўллаш орқали амалга оширилади.

Бугунги кунда Самарқанд вилоятида 36 та акциядорлик жамиятлари фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг эмиссия ҳажми 76 миллиард сўмдан зиёдни, акциялари сони эса салкам 10 миллиард донани ташкил этади. Жорий йилнинг ўтган даврида 72 та ҳолатда салкам 213 миллион сўмлик 71 мингдан зиёд акциялар савдоси замонавий электрон технологиялардан фойдаланган ҳолда амалга оширилди. Акциядорларга ҳуқуқий маслаҳатлар бериш, соҳага доир қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини тушунтириш мақсадида ҳудудий бошқарма томонидан мунтазам профилактика тадбирлари олиб борилмоқда.

Анвар Мустафоқулов


Охирги ўзгариш: 15/11/2015 09:37.   Кўрилганлиги: 409
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/matbuot-anjumani-2015-11-14

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 7

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг