
Вилоят Матбуот уйида Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 26 майда қабул қилинган “Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги Қонуни мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказишга бағишланган давра суҳбати ўтказилди.
“Ўзбекинвест” экспорт-импорт миллий суғурта компанияси вилоят филиали ташаббуси билан ташкил этилган мазкур тадбирда Самарқанд вилоятидаги кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси, суғурта фаолияти билан шуғулланаётган компаниялар, автокорхоналар вакиллари ҳамда фуқаролар иштирок этди.
Тадбирда “Ўзбекинвест” экспорт-импорт миллий суғурта компанияси вилоят филиали директори П.Ўсаров ва бошқалар ушбу қонун ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиши, республика ҳудудида барча турдаги транспорт воситасида ташиш чоғида йўловчиларга етказиладиган зарар қопланишини кафолатлаши ҳақида сўз юритди.
Мазкур қонуннинг кучга кириши суғурта бозори ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, аҳолига тақдим этилаётган хизматлар сифатини оширишга кенг имконият яратади.
Қонунга кўра, ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурта пули бир нафар йўловчига 11 минг доллар эквивалентига тенг миқдорида, шундан 10 минг доллари йўловчининг ҳаёти ёки соғлиғига, 1 минг доллар эса унинг мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш учун белгиланди.
Тадбирда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар.
Ҳусан Элтоев
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 1
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.