Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

МАТБУОТ АНЖУМАНИ

МАТБУОТ АНЖУМАНИ

Вилоят Матбуот уйида “Электрон ҳукумат” тизими ва интерактив хизматларни жорий этиш истиқболларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги вилоят ҳудудий бошқармаси бўлим бошлиғи Валижон Мухторов бу борада вилоятимизда амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Таъкидландики, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 4 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида”ги Фармони ушбу соҳани ривожлантиришда муҳим қадам бўлди.

Вазирликка юклатилган асосий вазифалардан бири мамлакатимизда “Электрон ҳукумат”ни ривожлантириш ҳисобланади. Негаки, бу тизим орқали ҳукуматнинг бошқарув ва маъмурий фаолиятида иш унумдорлигини ошириш, фуқароларга юқори даражадаги давлат хизматларини тақдим қилиш, тадбиркорлик фаолияти учун мақбул шароит яратишда улкан самарадорликка эришилади.

Самарқанд вилоятида “Электрон ҳукумат”ни ривожлантириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилган. Мисол учун солиқ ва статистик ҳисоботлар электрон кўринишда тақдим этилмоқда. Вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайти орқали фуқароларга 26 та интерактив давлат хизматлари кўрсатиш йўлга қўйилди. Электрон ҳужжат айланишини йўлга қўйиш мақсадида“Ижро интизоми” идоралараро ахборот тизимидан фойдаланиш учун ҳокимликлар ҳамда вилоятдаги бошқарма ва ташкилотлар ходимларига электрон рақамли имзо калитлари берилди.

Ахборот-коммуникация соҳасини янада ривожлантириш мақсадида жорий йил сўнгига қадар вилоят ҳудудида 4 та рақамли узатгичларни ўрнатиш ва ишга тушириш, 2500 портга тенг коммутация қурилмаларини модернизация қилиш орқали кенгайтириш, 57 километр оптик толали алоқа линияларини қуриш каби лойиҳалар амалга оширилади.

Анвар Мустафоқулов


Охирги ўзгариш: 11/10/2015 23:08.   Кўрилганлиги: 1202
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/matbuot-anjumani-2015-10-10

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 4

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.