Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

МАТБУОТ АНЖУМАНИ

МАТБУОТ АНЖУМАНИ

Вилоят Матбуот уйида статистика органларида тадбиркорлик субъектлари учун яратилган интерактив хизматларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Вилоятстатистикабошқармасибошлиғинингбиринчиўринбосари ШарофАбдиев мазкур йўналишда олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Таъкидландики, кейинги йилларда қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга кўра, микрофирмалар томонидан ҳисоботнитақдимэтишбир йилда1 марта, фермерхўжаликлари томониданэса йилига 3 марта амалга оширилади.2015 йилнинг1 январиданбошлабкичиктадбиркорликсубъектлари статистика ҳисоботларини йилда бирмаротабатақдимэтишмоқда.Барчаҳисоботлартўлиқ электрон тарзда қабул қилинаяпти.

Тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган ишбилармонлар илгари фирма номини олиш учун бевосита статистика органларига бориб ариза беришлари, жавобни эса 2 иш кунида, кейинчалик 8 иш соати давомида олишлари лозим эди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 18 июлдаги “Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан аризаларни қабул қилиш, статистика органлари томонидан Интернет тармоғи орқали кечаю кундуз амалга оширилади, фирма номини захирага олиш эса атиги 4 иш соати давомида таъминланди. Яратилаётган бу каби қулайликларни тадбиркорларга етказиш мақсадида бошқарма томонидан 130 дан ортиқ семинарлар ўтказилди.

Бундай имкониятлар натижасида жорий йилнинголти ойи давомида вилоятнинг ялпи ҳудудий маҳсулотида тадбиркорлик субъектларининг улуши 71,9 (ўтган йили 71,2%) фоизни, хизмат кўрсатишда 54,3 фоизни, саноатда қарийиб 47 фоизни ташкил этди. Вилоятда жорий йилнинг январь-август ойларида 1573 та кичик бизнес субъекти, 195 та оилавий корхона иш бошлади.

Тадбирда оммавий ахборот воситалари вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олишди.


Охирги ўзгариш: 02/10/2015 19:55.   Кўрилганлиги: 1293
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/matbuot-anjumani-2015-10-02

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 12

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.