Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

МАТБУОТ АНЖУМАНИ

МАТБУОТ АНЖУМАНИ

Вилоят Матбуот уйида вилоят давлат солиқ бошқармаси томонидан матбуот анжумани ўтказилди. 

Тадбирда вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Абдуғани Мирзараҳимов солиқ тўловларининг аҳамияти, солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида сўз юритди. Шундан сўнг бошқарма ходимлари томонидан мазкур масалага оид маълумот, факт ва рақамлар айтилди.

– Солиқ кодексининг тегишли моддаларига мувофиқ жисмоний шахсларнинг ихтиёридаги мулк – уй-жой, квартира, далаҳовли, гараж, бошқа иморат ва иншоотлар, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ажратилган ер участкалари шу турдаги солиқ объектлари ҳисобланади, – дейди вилоят давлат солиқ бошқармаси бўлим бошлиғи Ў.Бойзоқов. – Солиқ ставкалари ҳар йили қайта кўриб чиқилади, 2015 йилнинг 1 январидан бошлаб жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғи 1,10 ва ер солиғи 1,15 бараварга индексация қилинди.

Мол-мулк ва ер солиқларини ҳисоблаб чиқишда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган тақдим этадиган маълумотларга асосланилади. Мазкур солиқлар жорий йилнинг 15 октябрига қадар тўланмаган тақдирда солиқ кодекси талабларига мувофиқ тўловнинг белгиланган муддатидан кейинги кундан бошлаб, ҳар бир кун учун 0,033 фоиз миқдорида пеня ҳисобланади.

Солиқ органи томонидан солиқ қарзини узиш тўғрисида талабнома берилгандан кейин ҳам ўн кун ичида қарз узилмаса, мажбурий ундирув чораларини кўриш бўйича судга даъво аризаси киритилади.

Тадбир давомида шунингдек, солиқ тўловчилар учун кейинги йилларда яратилган имкониятлар, хусусан, soliq.uz веб-сайти орқали ер ва мол-мулк солиғи миқдорини ҳар бир шахс ўзи ҳисоблаб кўриш имконияти яратилгани, он-лайн карточкалар орқали солиқ тўловларини уйдан чиқмай амалга оширишнинг қулайликлари ҳақида маълумот берилди.

Г. Мўминова


Охирги ўзгариш: 23/09/2015 20:22.   Кўрилганлиги: 525
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/matbuot-anjumani-2015-09-23

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 7

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг