Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

МАТБУОТ АНЖУМАНИ

МАТБУОТ АНЖУМАНИ

Вилоят шаҳарсозлик марказида вилоят архитектура ва қурилиш бош бошқармаси бошлиғи Н.Содиқов иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоятда 2014-2015 йилларда амалга оширилган бунёдкорлик ишлари, ҳудудларда қурилаётган бино ва иншоотлар, объектлар юзасидан маълумот берилди.

Таъкидландики, 2014 йилда барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан вилоятда 66 та умумтаълим мактаблари реконструкция қилинди ва капитал таъмирланди. 3 та коллежда 18х30 ҳажмли спорт заллари қурилди, 13 та коллеж ва 1 та академик лицей капитал таъмирланиб, фойдаланишга топширилди.

Шунингдек, 2014 йилда вилоят бўйича 1094 та ноқонуний қурилишлар аниқланиб, шундан ҳудудий комиссиялар томонидан 410 таси бартараф этилган, қолган 663 тасидан 226 таси суд, 8 таси прокуратура органларига чора кўриш учун юборилган.

Савол-жавоб тарзида ўтказилган анжуманда бошқарманинг келгусидаги янги лойиҳалари ва режалари ҳақида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоб олдилар. 


Киритилган вақти: 16/09/2015 18:55.   Кўрилганлиги: 1612
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/matbuot-anjumani-2015-09-16

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 4

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.