
“Ўзбектуризм” миллий компанияси Самарқанд минтақавий бўлими масъул ходимлари иштирокида брифинг бўлиб ўтди.
“Ўзбектуризм” миллий компанияси Самарқанд минтақавий бўлими бошқарувчиси Илҳом Сувонов вилоятнинг сайёҳлик салоҳияти ва имкониятлари ҳақида маълумот берди.
Таъкидландики, вилоятда туризмни ривожлантиришнинг 2016 йилгача бўлган манзилли дастури қабул қилинган. Унда туристик ресурслардан оқилона фойдаланиш, кўрсатилаётган хизмат турларини кўпайтириш ва сифатини замон талабларига мослаштириш, сайёҳликнинг экологик, соғломлаштириш, агро ва фаол турларини ривожлантириш, ички туризмни қўллаб-қувватлаш, соҳа учун кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш юзасидан аниқ вазифалар белгиланиб, амалга оширилмоқда.
Бунинг натижасида бир пайтлар саноқлигина меҳмонхона ва сайёҳлик фирмаси бўлган вилоятда ҳозир бир йўла 4 мингдан зиёд кишини қабул қилиш имконига эга 91 меҳмонхона, етмишдан зиёд сайёҳлик фирмаси фаолият кўрсатмоқда.
2008 йилда вилоятдаги туристик ташкилотлар ва меҳмонхоналар томонидан 14 миллиард 600 миллион сўмлик сайёҳлик хизмати кўрсатилган бўлса, 2014 йилда бу кўрсаткич 34 миллиард 300 миллион сўмга етди.
Жорий йилда Булунғур, Пахтачи, Нуробод туманларида қиймати уч миллиард 617 миллион сўмлик замонавий кемпинг, Самарқанд шаҳри ва туманларда жами қиймати 5,5 миллиард сўмлик 12 та замонавий ва миллий услубдаги меҳмонхоналар қуриб, ишга туширилиши режалаштирилган. Бунинг натижасида вилоятдаги меҳмонхоналар сони юзтага, улардаги ўринлар сони 4500 тага етади ва соҳада қўшимча 300 та иш ўрни яратилади.
Тадбирда “Шарқ тароналари” ўнинчи халқаро мусиқа фестивалига кўрилаётган тайёргарлик, хорижлик меҳмонлар ва сайёҳларга замонавий туристик хизматлари кўрсатиш ҳақида ҳам сўз юритилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 5
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.