Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

МАТБУОТ АНЖУМАНИ

МАТБУОТ АНЖУМАНИ

Вилоят Матбуот уйида 2014-2015 ўқув йили якунлари, умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг “Билимлар беллашуви” ва бошқа кўрик-танловлардаги иштироки, вилоят педагог-ўқитувчиларининг республика танловларидаги натижаларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи А.Умаров кун тартибидаги масала юзасидан маълумот берди.

– Фидокорона меҳнатлари, таълим соҳасидаги ютуқлари учун бир қатор педагог ходимларимиз 2014 йилда давлат мукофотларига сазовор бўлдилар, – деди А.Умаров. – Масалан, Нарпай туманидаги 64-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Нигора Бобоева “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими”, Каттақўрғон тумани 20-умумтаълим мактаби директори Зайнаб Бердиева “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи” унвони, Каттақўрғон шаҳри 2-болалар мусиқа ва санъат мактаби директори Одил Суннатов “Дўстлик”, Булунғур туманидаги 15-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Лола Исроилова “Фидокорона хизматлари учун” ордени ва яна бир гуруҳ ўқитувчилар бошқа эътирофларга муносиб кўрилди.

Ўз навбатида, анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Билимлар беллашуви”нинг республика босқичида вилоятимиз ўқувчилари жорий йилда ҳам муносиб иштирок этишди. 16 та фандан ўтказилган беллашувларда Самарқанд вилояти жамоаси 10 та совринли ўрин эгаллади.

Шунингдек, Каттақўрғон шаҳридаги 17-ИДУМ ўқувчиси Жаҳонгир Тўраев июль-август ойларида Хитой Халқ Республикасида ўтказиладиган халқаро олимпиадага йўлланма олди. “Президент асарларини ўрганамиз” кўрик-танловининг республика босқичида Самарқанд шаҳридаги 60-умумтаълим мактаби ўқувчиси Шаҳбоз Фахриев биринчи ўринни эгаллади. 

Нафақат фан, балки спорт соҳасида ҳам ижобий натижаларга эришилди. Масалан, вилоят гимнастика болалар ва ўсмирлар спорт мактаби бадиий гимнастикачи қизлари Мафтуна Шамсиева ҳамда Рухшона Иргашева Ўзбекистон терма жамоасига аъзо бўлди. Рухшона жорий йилнинг ўзида Зулфия номидаги давлат мукофотига сазовор бўлди. 

Тадбирда халқ таълими бошқармаси масъул вакиллари журналистларнинг саволларига жавоб бердилар.

Исомиддин Пўлатов


Охирги ўзгариш: 04/07/2015 11:50.   Кўрилганлиги: 1460
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/matbuot-anjumani-2015-07-04

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 2

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.