МАТБУОТ АНЖУМАНИ

Вилоят Матбуот уйида Самарқанд вилояти бюджетининг 2015 йил биринчи ярим йиллигида кутилаётган ижроси ҳамда уни таъминлашдаги устувор вазифаларга бағишланган брифинг бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокимлиги молия бошқармаси бошлиғи ўринбосари Икром Ахтамов журналистларга маълумот берди.

Йилнинг биринчи ярмида вилоятда маҳаллий бюджетнинг даромадлар қисми режаси ортиғи билан бажарилиши, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 81 миллиард сўмга ошиши кутилмоқда.

Жорий йил бюджет харажатларининг ижтимоий йўналганлиги сақлаб қолиниб, аҳолининг турмуш фаровонлигини оширишга катта эътибор қаратилган. Жумладан, жами харажатларнинг 81 фоизи ижтимоий соҳа харажатлари ҳиссасига тўғри келмоқда. Таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳасида 616 миллиард 251 миллион сўм, соғлиқни сақлаш соҳасида 198 миллиард 458 миллион сўм миқдорида харажатлар амалга оширилиши кутилаётир.

Ижтимоий ёрдамга муҳтож оилаларнинг турмуш фаровонлигини ошириш билан боғлиқ харажатларга ўзини ўзи бошқариш органлари орқали 89 миллиард 148 миллион сўм маблағ ажратилмоқда. Бундан ташқари, иқтисодиёт харажатларига 41 миллиард 722 миллион, капитал қуйилмалар ва лойиҳалаштириш харажатларига 19 миллиард 929 миллион сўм маблағ йўналтирилмоқда.

Шунингдек, йилнинг қолган даврида маҳаллий бюджет даромадлари ва харажатлари ижросини тўлиқ ва сифатли бажариш мақсадида тегишли бошқармалар, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари томонидан маҳаллий бюджет даромадларининг ўз вақтида тушумини таъминлаш, ҳудудларнинг даромад базасини мустаҳкамлаш ва юқори бюджетдан олинаётган субвенция улушини камайтириш бўйича қабул қилинган дастурларнинг ижросини алоҳида назоратга олиш лозимлиги таъкидланди.


Охирги ўзгариш: 02/07/2015 19:19.   Кўрилганлиги: 420

 

Сўровнома


Сайтимиздан ўзингиз учун зарур маълумотни олдингизми?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 1

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг