
Вилоят Матбуот уйида бандлик дастури доирасида касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини иш билан таъминлаш, “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Вилоят ҳокимининг ўринбосари Х.Хўжаёров иштирокида ўтган анжуманда таъкидландики, 2015 йилда янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурига мувофиқ вилоятда 94 500 та иш ўрни яратилиши белгиланган. Жорий йилнинг биринчи ярмида 43 минг иш жойлари ташкил этилган.
2014-2015 ўқув йилида мавжуд касб-ҳунар коллежларини 110 мутахассислик бўйича 58 086 нафар ёшлар (29 205 нафари қизлар) битириши кутилаётган бўлса, уларнинг 98 фоиздан ортиғи ишлаб чиқариш амалиётини ўташ ва кейинчалик ишга жойлашиш мақсадида 15,6 мингта корхона, ташкилотларга уч томонлама шартномалар асосида бириктирилди.
***
“Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури доирасида вилоятдаги 300 мингдан ортиқ кекса ва қариялар рўйхати шакллантирилди. Президентимизнинг 2014 йил 13 октябрдаги “1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, 6630 нафар уруш ва меҳнат фронти фахрийларига манзилли хизматлар кўрсатиш чора-тадбирлари белгиланди. Улар тўлиқ диспансеризация кўригидан ўтказилиб, бепул дори-дармонлар етказиб берилди. 405 нафарига дам олиш ва соғломлаштириш учун бепул йўлланмалар тарқатилди. 210 нафар ёлғиз кекса, пенсионер ва ногиронларга 24,9 миллион сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлар етказиб берилди.
“Мурувват” уйидаги ногиронларга кийим-кечак ва озиқ-овқат маҳсулотлари, “Саховат” уйидагиларга ҳомийлар томонидан маиший ва хўжалик жиҳозлари топширилди. Вилоятдаги барча кинотеатрлар, театрлар ва муқаддас қадамжоларга кексаларнинг бепул кириши таъминланмоқда. Булардан ташқари, 64 нафар кексаларга ногиронлик аравачаси, 37 нафарига эшитиш мосламалари, 62 нафарига хасса ва 37 нафарига қўлтиқтаёқ беминнат етказиб берилди.
Х.Хўжаёров, вилоят ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ёрдамчиси Х.Муҳаммадиев журналистларни касб байрами билан табриклаб, кун тартибидаги масалалар бўйича уларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб қайтарди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 2
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.