Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

МАТБУОТ АНЖУМАНИ

МАТБУОТ АНЖУМАНИ

Вилоят Матбуот уйида вилоятни 2014-2016 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури ижроси ҳамда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлилига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Вилоят иқтисодиёт бош бошқармаси бошлиғи Нажмиддин Сулаймонов кун тартибидаги мавзу юзасидан маълумот берди.

Анжуманда вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига мувофиқ жорий йилда саноат, хизмат кўрсатиш ва сервис ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасида қиймати 821,5 миллиард сўмлик 1768 та лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилгани ва 18,4 мингдан кўпроқ иш ўринлари ташкил этиш режалаштирилгани қайд этилди.

Хусусан, саноат соҳасини ривожлантириш бўйича 613,4 миллиард сўмлик, шу жумладан, 25,5 миллион доллар миқдорида тўғридан-тўғри чет эл инвестицияси киритиш ҳисобига 406 та лойиҳа амалга оширилади. Ушбу лойиҳалар қурилиш материаллари, озиқ-овқат, терини қайта ишлаш ва чарм-пойабзал, енгил саноат, кимё ва нефткимё саноати, электротехника саноати, машинасозлик ва эҳтиёт қисмлар каби маҳсулотлар ишлаб чиқаришга мўлжалланган.

Анжуманда вилоятда хизмат кўрсатиш ва сервис, савдо, умумий овқатланиш соҳасини янада ривожлантиришга қаратилган режалар ҳам таҳлил этилди. Шунингдек, интенсив усулдаги боғдорчилик, чорвачилик, хусусан парранда, асаларичилик ва балиқчиликни ривожлантириш истиқболларига алоҳида урғу берилди.

Шу йилнинг ўзида 16 турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашга ихтисослашган 30 та лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилган. Натижада 27,2 минг тонналик қувватлар яратилиб, вилоятда ушбу соҳа корхоналари сони йил якуни билан 246 тага етказилади. Бу эса қўшимча равишда 530 минг тонна қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш имконини беради.

Шунингдек, матбуот анжуманида вилоятни ижтимоий ва иқтисодий ривожлантиришга фаровонликни оширишга имкон берадиган янги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, илғор техника ҳамда технологияларни кенг жорий этиш билан боғлиқ масалалар хусусида ҳам фикр юритилди.

“Зарафшон” газетаси


Охирги ўзгариш: 30/05/2015 05:24.   Кўрилганлиги: 464
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/matbuot-anjumani-2015-05-28

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 2

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг