Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

МАТБУОТ АНЖУМАНИ

МАТБУОТ АНЖУМАНИ

Самарқандда Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни мазмун-моҳиятига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. 

Тадбирда Самарқанд вилояти адлия бошқармаси бошлиғи Х.Маматов 2014 йил декабрда кучга кирган мазкур қонуннинг қабул қилиниш жараёнлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаат қилиш ҳуқуқлари кафолатланишидаги аҳамияти ҳақида сўз юритди.

Таъкидландики, беш боб, 31 моддадан иборат бўлган ушбу қонун унгача амалда бўлган “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунга нисбатан татбиқ этиш доирасининг кенгайгани, субъектлар сирасига юридик шахсларнинг ҳам киритилгани билан фарқланади.

Шунингдек, янги қонунда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш билан боғлиқ бўлган ижтимоий муносабатлар тартибга солинган, “электрон мурожаат” асослари ҳуқуқий мустаҳкамланган. Такрорий мурожаат, мурожаатнинг дубликати, қўшимча мурожаатлар масалаларига аниқлик киритилди, таъриф берилди ва уларни кўриб чиқиш тартиблари белгиланди.

Анжуманда вилоят адлия бошқармасига 2014 йилда фуқаролардан ҳамда хўжалик юритувчи субъектлардан тушган мурожаатлар ва уларнинг ечими бўйича ҳам маълумотлар берилди.

– 2014 йилда биргина бизнинг бўлимимизга фуқаролардан 377 шикоят ва ариза тушди, – дейди вилоят адлия бошқармаси бўлим бошлиғи Ҳусан Давронов. – Уларнинг 140 таси қаноатлантирилди, 107 таси бўйича муаллифларга тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 73 мурожаат бошқа идораларга юборилди. Иккита шикоят асоссиз деб топилди. Шикоятларни ўрганиш жараёнида аниқланган қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш ҳақида тегишли идораларга 36 та тақдимнома юборилди, 26 нафар мансабдор шахс огоҳлантирилди.

Тадбирда журналистларни қизиқтирган саволларга бошқарма масъул ходимлари томонидан жавоб берилди.

Ғ.Ҳасанов


Киритилган вақти: 20/01/2015 16:52.   Кўрилганлиги: 623
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/matbuot-anjumani-2015

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 3

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг