
Агросаноат тизимидаги ислоҳотларнинг 2014 йил натижалари ҳамда озиқ-овқат дастури бўйича 2015 йилда белгиланган лойиҳаларнинг бажарилишига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Вилоят ҳокимининг ўринбосари Абдумажид Нурқулов йиғилганларга мавзу юзасидан маълумот берди.
Таъкидландики, мамлакатимиз Президентининг 2009 йил 26 январдаги «Озиқ-овқат товарлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ички бозорни тўлдиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ҳамда 2011 йил 31 октябрдаги «2012-2015 йилларда республика озиқ-овқат саноатини бошқаришни ташкил этишни янада такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари асосида вилоятда изчил ишлар олиб борилмоқда.
Жумладан, барча туманларда маҳсулотларни ички имкониятлардан – ер, сув, иқлим шароити, ишчи кучи, мулкчилик шаклидан келиб чиқиб кўпайтириш, сақлаш ва қайта ишлаш корхоналарини барпо этиш аниқ режа, пухта ишланган лойиҳалар бўйича амалга ошириляпти.
Агар туманларда 2009 йилда қишлоқ хўжалик ялпи маҳсулотлари қиймати 1,7 триллион сўмни ташкил этган бўлса, 2014 йилда бу кўрсаткич 4,4 триллион сўмни ташкил қилди.
А.Нурқулов, шунингдек, вилоятда ғалла, мева, сабзавот, полиз ва чорвачилик маҳсулотлари етиштириш, уларни қайта ишлаш, экспорт қилиш сезиларли ошгани ва 2015 йилда ушбу соҳаларда янада юксак режалар белгиланганига ҳам батафсил тўхталди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 11
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.