
Самарқанд шаҳридаги Олимпия заҳиралари тайёрлаш марказида фаолият кўрсатаётган “Тадбиркорларга кўмаклашиш маркази”да навбатдаги матбуот анжумани ўтказилди.
“Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастури ижроси юзасидан жамоатчилик назоратини ўрнатишда оммавий ахборот воситаларининг ўрни ва ролига бағишланган тадбир иштирокчилари дастлаб марказ фаолияти, бу ерда тадбиркорлар учун яратилган шароит ва имкониятлар билан танишди.
Ушбу марказ Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий қайта тузиш агентлиги томонидан халқаро молия ташкилотлари кредит линиялари ҳисобидан ажратиладиган 400 миллион доллар миқдоридаги маблағни ўзлаштириш учун истиқболли лойиҳалар ишлаб чиқиш, бу борада тадбиркорларга ёрдам бериш мақсадида ташкил этилган.
Матбуот анжуманида қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий қайта тузиш агентлиги вилоят вакили Азамат Бекқулов, Марказий банк вилоят бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Анвар Ҳайдаров марказ томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.
– Агентлик томонидан бундан аввал бу даражада кўп маблағ ажратилмаган эди, - дейди Азамат Бекқулов. – Мисол учун, 2017 йилда 41 миллион долларлик 39 та лойиҳа молиялаштирилган, холос. Бу йил эса ўтган йилгидан қарийб ўн баробар кўп – 400 миллон доллар ажратилиши режалаштирилган.
Ҳозиргача ушбу марказ ва банклар кўмагида 325 миллион долларлик 292 та лойиҳа тайёрланди. Мазкур халқаро кредит линияси орқали ажратиладиган маблағ тадбиркорларга валюта ҳисобида 10 йил муддатга, 3 йиллик имтиёзли давр, йиллик 5-6 фоиз устама билан берилади. Бу ишбилармонлар учун жуда қулай кредит тури ҳисобланади.
Лекин бунинг учун мукаммал лойиҳа зарур. Марказ айнан шу масалада тадбиркорларга кўмакчи бўлмоқда.
***
Анжуман доирасида оммавий ахборот воситаларида давлат ва ҳудудий дастурлар ижросини ёритишда тўпланган тажриба ва галдаги вазифаларга бағишланган семинар ҳам ўтказилди.
Вилоят, туман ва шаҳар газеталари муҳаррирлари, интернет-журналистика соҳаси вакиллари бу борадаги ўз тажрибалари билан ўртоқлашдилар.
Шунингдек, семинарда вилоят адлия бошқармаси бўлим бошлиғи Ш.Шодиев, ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги вилоят ҳудудий бошқармаси масъул ходими В.Мухторов “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастури ижроси юзасидан жамоатчилик назоратини ўрнатишда ОАВнинг роли, оммавий ахборот воситаларига оид қонунчиликдаги янгилик ва ўзгаришлар, ижтимоий тармоқлар орқали ахборот алмашувда эътибор қаратилиши лозим бўлган масалалар ҳақида журналистларга маълумот берди.
Ҳусан Элтоев.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 3
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.