Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

"Маслакдош, елкадош, рақобатдош

"Маслакдош, елкадош, рақобатдош


Президентимизнинг 2017 йил 3 февралдаги "Маҳалла" институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони ижроси юзасидан "Маҳалла" хайрия жамоат фонди вилоят бўлими томонидан чора-тадбирлар амалга ошрилмоқда. 

Вилоятимиздаги маҳаллалар ҳаётини янги босқичга кўтариш, эзгу тадбирларни амалга ошириш, мусобақадошлик муҳитини яратиш мақсадида маҳаллалар ўртасида "Маслакдош, елкадош, рақобатдош" (МЕР) лойиҳасини ишлаб чиқдик, – дейди "Маҳалла" хайрия жамоат фонди вилоят бўлими раиси Маҳмуд Бобоёров. – Унга кўра, шаҳар ва туманлардаги маҳаллалар сони ва географик жойлашувига қараб, мусобақадош сифатида ўзаро бириктирилди. Мусобақадошлар бириктирилган маҳаллаларда бўлиб, ҳақиқий аҳволни таҳлил қилишади, шунинг баробарида ўзаро тажриба алмашади. Дастлаб Паст Дарғом ва Ургут туманлари маҳалла фуқаролар йиғинлари вакиллари ушбу тадбирни бошлаб берган эди. 

 Шундай тадбирларнинг навбатдагиси Булунғур туманида ташкил этилди. Мазкур туманнинг "МЕР"и бўлган Тойлоқ тумани фуқаролар йиғинларининг 250 нафардан ортиқ вакиллари, фонднинг туман ва шаҳар бўлимлари раислари мавжуд ҳолатни ўрганиш ва ўзаро тажриба алмашиш мақсадида туман маҳаллаларига ташриф буюрди. 

Булунғур туманида бугунги кунда 55 маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд. Аҳоли билан мулоқот давомида Булунғур тумани маҳалла фуқаролар йиғинларида ишларнинг ташкил этилиши, яратилган иш ўринлари, қурилиш ва ободончилик ишларининг бориши, оилавий тадбиркорлик фаолиятининг йўлга қўйилганлиги, маиший хизмат шохобчалари, кам таъминланган оилалар, кексалар, ногиронлар ҳолидан хабар олиш, болалар ва ўсмирлар учун мусиқа ва санъат, спорт секциялари, бадиий ҳаваскорлик, миллий ҳунармандчилик каби йўналишлардаги ишлар, аҳоли дам олишининг ташкил этилганлиги ва мавжуд муаммолар ўрганилди, таҳлил қилинди.

  "Маслакдош, елкадош, рақобатдош" тадбири давомида Булунғур туманидаги айрим маҳаллаларда ҳашар тадбирлари уюштирилиб, эҳтиёжманд, боқувчисини йўқотган оилалар истиқомат қиладиган уйлар таъмирланди, низоли оилалар орасида яраштириш тадбирлари, ажримлар, эрта турмушнинг олдини олиш мавзусида суҳбатлар уюштирилди. 

Шунингдек, аҳоли билан мулоқотлар ташкил этилиб, аниқланган муаммоларни ҳал этиш чоралари кўрилди. 

Вилоят фонди томонидан маҳаллани том маънода кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик марказига айлантириш мақсадида жорий этилган "Бир маҳаллада камида бешта янги иш ўрни" лойиҳаси ижроси ҳам ўрганилди. Бу борада туманда олиб борилаётган ишлар билан танишилди.

"Маслакдош, елкадош, рақобатдош" тадбири жараёнида тумандаги маҳаллалар фаоллари ёшлар, айниқса, уюшмаган ёшлар ўртасида ишларни янги босқичга кўтариш ташаббуси билан чиқди.

 – Тойлоқлик ҳамкасбларимизнинг туманимизга ташрифидан жуда хурсанд бўлдик, – дейди "Маҳалла" хайрия жамоат фонди Булунғур туман бўлинмаси раиси Абдунаби Маллаев. – Бу ташриф бизга маҳаллаларимиздаги ҳақиқий ҳолатни, мавжуд муаммоларни аниқлаш ва халқ билан яқин мулоқот қилишимизга катта ёрдам берди. 

Тойлоқликларнинг Булунғур тумани маҳаллаларига ташрифи самимий ва дўстона ўтди. Якунда Булунғур туманидаги маҳаллалар ва Тойлоқ туманидаги маҳаллалар ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Унга кўра, тумандаги ҳар бир маҳаллага Тойлоқ туманидан биттадан маҳалла "маслакдош, елкадош, рақобатдош" бўлди.

 

Fолиб АБДУСАЛОМОВ,

Раббим ҲОТАМОВ (фото).


Охирги ўзгариш: 05/07/2017 11:15.   Кўрилганлиги: 1212
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/maslakdosh-elkadosh-raqobatdosh

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 5

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.